«Соядаги» курьерлар. Миллионлаган доллар нақд пул Қирғизистондан қандай олиб чиқилади?  

Иллюстрация: Эдин Пашович

Йиллар давомида нақд пул ташиганларнинг тармоғи миллионлаган долларни Қирғизистондан чиқариб турган. «Соядаги» пул оқими коррупцияни кучатиб, давлат ғазасига зарар келтириб, одам ўлимига ҳам сабабчи бўлиб келади. Бу тизим қандай ишлайди, ким ҳимоя қилади? 

Хусан Керимов ўша фожеали тунда тегишли манзилга етказиш учун 1,6 миллион долларни олиш учун бораётган эди. 

У 22-октябрнинг кечасида Бишкекнинг четидаги «Манас» халқаро аэропортига қараб йўл олган. 

Бу  нари-бери доимий қатнаган 39 ёшли такси ҳайдовчиси учун одатдагидек иш.  

Бу соатдек аниқ, анчадан бери йўлга қўйилган тизим эди. Пул олувчи киши олдиндан келишилган рақамга қўнғироқ қилади, у киши билан терминалда учрашади, ундан нақд пулни олади-да Истамбулга қараб йўл олади. Самолёт ҳавога кўтарилишидан аввал қимматбаҳо омонатни олиб кетаётган киши пухталаштириш учун ўзини суратга (селфи) тортиб, уни назорат қилиб турган кишига жўнатади. 

Аммо октябрнинг ўша кечаси соатдек ишлаган тизим бузилди. Назорат қилган киши

Керимов Саймаитига жўнатган селфи суратнинг бири. (Сурат: Айэркен Саймаити)

узоқ кутди. Селфи келгани йўқ. Керимовнинг ўзи бедарак. 

Уни кутган куратор пул ювиш мутахассисига айланган 37 ёшдаги Айеркен Саймаити эди. У ўралган долларларни олиб, Бишкекдан Истамбулга тез-тез қатнаган,  Керимов каби ўндан ортиқ оддий одамни ишлатувчи тармоқнинг назоратчиси. Ҳар бир сумкада 100 мингдан бир неча миллион долларгача ташилар эди.  

Саймаити бу тармоқни йиллар бўйича яширин тарзда ишлатиб келган. Аммо Керимов бедарак кетгандан кейин журналистларга сирини очишга қарор қилди. Ўзининг пул ташиган бизнесининг исботи қатори у курьерлари тўлдирган турк ҳамда қирғиз божхонасининг ўнлаган декларацияларини берган.

«Азаттык» радиоси, «Уюшган жиноятчиликни ва коррупцияни тадқиқ қилиш лойиҳаси» (OCCRP) ҳамда «Kloop» портали бу тизимнинг ипидан нинасигача билиш учун декларацияларни, авиарейсларнинг, Давлат чегара хизматининг ва бошқа ҳужжатларни текшириб, шунингдек бир қатор интервьюларни олди.

Саймаити нақд пул ўтказмаларига ихтисослашган тўлиқ яширин тизимнинг бир ўйинчисигина бўлган. Нисбатан арзонроқ олиб ўтиш, ҳукуматдагиларнинг кўз юмиш ҳолатлари кун сайин Қирғизистондан миллионлаган долларни ташқарига чиқириб туришга имконият яратган. 

Журналистларнинг қўлига теккан декларацияларда жами 77 миллион доллар курьерлар орқали Қирғизистондан чиқарилган. Ҳақиқатда эса пуллар миқдори бундан бир қанчага кўп. Саймаити тасдиқлаганидек, биргина унинг тармоғи бир неча йилда миллиард доллардан ортиқ пулни ташиган. 

Курьерлар қирғиз бозорларидаги савдогарларнинг номидан Туркия ва Хитойга товар учун нақд пул ташиб турган. Миллий иқтисоднинг ўзагини ташкил қилган савдогарлар ўз бизнесини сояда ушлаб туриш учун пул ташувчиларнинг хизматидан фойдаланишади. Бу кенг тарқалган кўриниш мамлакат қонунларига қарши келади. 

Бу тизим мамлакатни солиқ тўловларидан маҳрум қилади. Шунингдек ўлкага бундай пулнинг оқими қайдан келаётганини текширишга халал беради. 

2012-2014 йиллари «Манас» аэропортининг ички суриштирув бўлимини бошқарган Самат Исабеков: «Бу пул биринчидан божхона тўловларидан, иккинчидан солиқдан, учинчидан Финанс разведка хизматидан яширилмаяптими», - деб таъкидлайди. 

Айэркен Саймаити. (Сурат: Айэркен Саймаити)

Курьерлар нақд пул ташигани сабаб йилига Қирғизистоннинг аэропортларидан оқилган миллионлаган долларнинг манбаси қонунийми йўқми эканини билиб бўлмайди. Пулнинг қайсидир бир қисми оддий савдогардан тушса, унинг кўп қисми  - чет давлатдан Қирғизистонга контрабанда орқали киргизилади. Шунингдек курьерлик тармоғи уюшган жиноий гуруҳларнинг нишонига айланган.  

Истамбулга қочиб кетгунга қадар Саймаити айни усул билан уйғур миллатидаги Абдуқодирнинг оиласи учун Қирғизистондан пул чиқариб бериб турган. У бу оиланинг кўланкадаги карго империясидан тушган маблағни банк ҳамда курьерлар орқали қандай ташиганини журналистларга кўрсатган. 

(Абдуқодирнинг оиласи Саймаитининг курьерларини қандай қўлланганини бу  ердан ўқишингиз мумкин)

Қўлдаги маълумот чекланган бўлса ҳам у куьерлик тармоғи Қирғизистоннинг бусиз ҳам кучсиз қонунларини жиддий бузганини англатади. Бу тизим тегишли идораларнинг, айниқса Божхона хизматидагиларнинг розилиги билан амалга ошади. Бир неча манбалар тасдиқлаганидек, улар бу учун мукофот олишади. 

Саймаитининг айтганлари тизим қандай ишга оширилиши бўйича тасаввурни пайдо қилади.  

Пул тўпловчилар 

Хусан Керимов пул ташиш ишига аралашиб юриб бедарак йўқолган ягона киши эмас. Ундан бир ҳафта аввал 37 ёшдаги савдогар Хуфур Абдурахеманнинг жасади Норин вилоятида топилган. 

Абдурахеман Бишкекнинг «Мадина» бозоридаги иш еридан чиқиб кетгандан кейин икки ҳафта давомида бедарак бўлган. Бозор эгасининг айтишича, у газлама сотувчи кичик контейнер ишлатган. 

Аммо фақатгина савдо билан шуғулланиб қолмаган. Саймаити ва бошқа манбалар Абдурахеман пул ташиш тизимига аралашганини айтиб беришган. У бозорда «пул тўпловчи» қатори бошқа савдогарларнинг ташқарига ўтказилувчи маблағини тўплаб берарди. 

Абдурахеманни кўпдан бери яхши таниган кишининг сўзига кўра, у бозордаги кичик кафеда ошпаз бўлиб ишлаган. Дин йўлида юргани ортидан бошқаларнинг ишончини қозонган. 

«У қори эди Қуръон ва бошқа китобларни уйида тўплаган… Буни “қори”, “алдамайди” деб, уйғурлар у ишлаган кафедаги сефга пул тўплашади».

Абдурахеманнинг таниши: «Мен Хитойга 50 минг доллар берсам, у 50 доллар олар эди», — деган.

Абдурахеман «Дордой» бозорига кетаётиб йўқолган. 

«Дордой», «Мадина» ёки Қорасувдаги бозорлар — Қирғизистон  иқтисодининг ўзаги. Дунё Банкининг 2012 йилдаги ҳисоби бўйича бу бозорларда қўлдан қўлга ўтган пул ўлканинг ялпи ички маҳсулотининг «33% қисмини» ташкил қилади. 

Бишкекдаги «Дордой» бозори (Сурат: Азат Рузиев, Тилек Бейшеналиев)

Аммо сотилган товарнинг кичик бир қисмигина маҳаллий тикувчиларнинг қўлидан чиқмаса, асосан бари Хитой ва Туркиядан ташилади. 

Аксарият савдогарлар учун товарга пулни бировдан бериб юбориш - энг фойдали йўл. Чунки бу усул банк орқали пул ўтказмасининг ҳақидан, «Вестерн Юнион»нинг хизмтаидан ва «Пулни қайдан, қандай топтинг?» деган давлат текширувларидан қутқаради. Кийим-кечак каби товарга озгинагина устама қўшган савдогарлар учун бу катта иқтисод. 

Айримлар товарни ўзлари бориб сотиб олишади. 

Саймаитининг аввалги курьерларидан бири, бозорда савдогарлик қилган йигит: «Мен янги бошлагандан Туркияга бориб, у ерда бир ҳафта қолардим», — деб айтиб берди. 

Саймаити тилга олинган курьер тўлдирган уч декларацияни берган. Журналистлар ундан пул ташиш тизимининг тафсилотларини сўрашган. Ҳавфсизлиги учун номи аталмаган киши курьер эканини яшириб, ўзини савдогар деб таништирган. Унинг имзоси қўйилган, умумий қиймати етти миллион долларлик етти декларация мухбирлар қўлига тушди. 

Кейинчалик пул ташишнинг норасмий, қонунни четлаган тизими тузилиб, у Қирғизистон бозорларидаги фаолитянинг бир қисми бўлиб қолган. Ўз манбаларимиз билдиришича, операторилар шаҳардаги курьерга етказиб бериш учун пул тўплашган. Кафенинг ошпази Абдурахеман шу каби пул тўпловчи бўлган. 

«[Ҳозир] кимнинг пули бўлса, уни [товар сотиб олиш учун] курьерлар орқали жўнатади», — деган Саймаитининг эски ҳамкорларидан бири энди савдогарлар уйида ўтирибгинае “Туркия дўконларидан товарни “WhatsApp” орқали танлаб қўйиши мумкинлигини» айтади.

Суриштирув вақтида журналистлар суҳбатга чорлаганларнинг кўпи, жумладан курьерлар шаҳсий хавфсизлиги боис исм-фамилиясини очиқ айтишни истамади. 

Пул тўлиқ АҚШ доллари билан тўплангандан кейин пачкаланиб ўралади. Ҳар бир пачкада миқдори ва қайси савдогарга тегишли экани ёзилади. 

Саймаитининг курьерлеридан бири ташиган пачкаланган сурати. Пачкада исми кўриниб туради. (Сурат: Айэркен Саймаити)

Билганлар учун аэропортда курьерларнинг юриши одатий кўриниш. 

«Бундай нари-бери қатнаб, овқат ташиганлар жуда кўп», — деб тасвирлайди Саймаитининг собиқ курьери. «100-150 киши доимий қатнайди… [аэропортга борсанглар] ким нима қилаётганини ўзинглар ҳам кўрсанглар бўлади. Одамлар шундай яшашга пул топишади».

Курьерлар

Бишкекдаги «Манас» халқаро аэропорти пул ташиш бизнесининг марказига айланган. Шаҳардан борган нақд пул тўғри чет давлатга жўнатилади. Аммо у маблағ Қирғизистоннинг бошқа еридан, масалан жанубидаги Қорасув бозоридан тўпланиб, «Манас» аэропортига ички қатнов билан келиб тушади. 

Айрим вақтда тўпланган пулни хорижга Керимов каби бошқа курьер олиб чиқади. Бошқа бир вақтда келган курьер аэропортда кейин самолётни кутиб ўтиради. Улардан бири аэропортнинг VIP залида 15 соат ўтказганини айтиб берган. 

Истамбулда журналистлар билан учрашган вақтда Саймаитининг телефони тез-тез жинғирлаб, ўзининг пул ташиган одамларининг қаерга етганини, нима қилаётганини билиб турди. У ўша учрашганда журналистларга ўз курьерлари тўлдирган декларация қоғозларининг қалин пачкасини кўрсатган. 

Уларнинг кўпи яна пул ташиётганидан Саймаити журналистларга у қоғозларни кўриб чиқишга кўнмаган. Қоғозлар орасидан ўзи билан ишламай қолганларнинг декларациясини берган эди. Саймаити берган бу ҳужжатлар 2016, 2018 ҳамда 2019 йилларнинг турли ойларида 49 миллион доллар чиқарилганини кўрсатиб, бу тизим қанча катта эканидан хабар беради. 

Унинг курьерлери бир сафарги рейсда ўртача бир миллион долларга яқин пул

Жўнатишга тайёрланган нақд пул пачкаси

чиқаришган. Бир сафарги сумманинг энг кўпи 2,9 миллион доллар бўлган.

Журналистлар курьерлар олиб чиққан 28 миллион долларнинг ҳужжатларини қўшимча манбалардан олишди. Пулнинг кўпи 2018 йилнинг май ойида ташилган. 

Авиайўловчиларнинг рейс базаси кўрсатганидек, беш курьер бу йил январь-март ойларида 72 марта учгани билан улар қанча пул олиб чиққани номаълум. 

Чиндан ҳам қирғизистонлик кўланкадаги пул карвони биз  билгандан бир қанча кўп экани баҳссиз. 

Саймаити берган ҳар бир декларацияда курьернинг исм-фамилияси, парвоз санаси ва олиб бораётган пулнинг қиймати кўрсатилган (сумма аниқ ёки ноаниқ бўлиши ҳам мумкин). Мухбирлар интервью олган курьерларнинг бири ҳам расмий ташкилотлар пулнинг ҳақиқий суммасини аниқлашга харакат қилганини айта олишгани йўқ. Юклаб олиш учун бу  ерни босинг.

«Биз деҳқонлар каби яшаймиз»

Курьерларнинг кўпчилиги пулни ўз маблағи қатори кўрсатган. Қирғизистон Юстиция ва Молия вазирликлари уларнинг бири ҳам тадбиркорлик билан шуғулланганини ёки бунча пулни қайдан топганини кўрсатмайди. Бу Саймаитининг “улар бировнинг пулини ташиган” деган сўзини тасдиқлайди. 

Жонингни ҳовучлаб, ҳар бир қатнови учун 5000 сомдан, айримлар 200 долларгача топишади. 

«Бошқа иш йўқ. Ўзимизда ҳеч нарса йўқ, бизнес йўқ. Биз деҳқондек яшаймиз», — деган курьерларнинг бири унинг яқинлари қандай қилиб пул топганини билмаслигини қўимча қилади. «агар билишса, албатта, хавотир олишар эди».

«Курьерлерга пулини берганлар қандай ишонишади?» деган савол ўз-ўзидан туғилади. 

«Қорасув кичкинагина», — дейди курьерларнинг бири. «Одамларнинг ҳаммаси бир-бирини тайнийди… Менинг оилам бу ерда, уйимни билишади. Бундан ташқари жиянларимнинг дўкони яқин жойда. Сингилларимнинг дўконлари бор. Ҳаммамиз бозорда ишлаймиз, савдо-сотиқ билан тирикчилик қиламиз».

Башқа бир курьер эса «Биз Оллоҳга ишонамиз, бундай пул харом бўлиб қолади. Бу дунёда ҳам, нариги дунёда ҳам жавоб бериб қоламиз. Топганимиз халол бўлса деймиз» — деб фикрини билдиради.

Саймаити ҳам «йўлда пул йўқолиб кетмайдими» деган саволга фалсафий жавоб қилган. «Энди бундай, “Оллоҳга таваккал” деб жўнатадида», — деб тушунтирган. 

Божхонадаги коррупция

Саймаитининг айтишича, савдогарлар 10 минг доллар учун унинг курьерларига 25 доллар тўлашади. Миллион доллардан 2500 доллар тушади. 

Аммо уларнинг кўпи турли чиқимларни ёпишга кетади. Бир қисми - курьерларни чиптасининг баҳоси ва куч ҳақи. 10 минг доллар учун тўланган пулнинг ярми  - 10-12 доллари божхоначиларнинг мукофот пулига берилади. 

Саймаити бу суратдаги пул тўлдирилган чемоданларни курьер самолётга олиб киришини айтиб берган. (Сурат: Айеркен Саймаити)

Чунки уларнинг розилиги билангина тизим ишлаб туради. 

Курьерларнинг ҳаммаси ҳам нақд пулни очиқ ташимайди, демак божхона декларациясини тўлдирмайди. Ҳақ олган божхона ходимлари буни кўрмаганга олишади. 

«Ҳаммаси кўз юмади», — деди бир вақтда «Манас» аэропортининг ички суриштирув бўлимини бошқарган Исабеков. «Аэропортда пулнинг бот-бот, рейсларга кўра ўтиб турганини ўз кўзимиз билан кўрганмиз. Тасвирга олган видеолавҳаларимиз ҳам исбот қатори турган бўлса керак».

Самат Исабеков (Сурат: «Азаттык» )

Исабеков ўзи хизматда турган вақтда курьерлар аэропорт орқали ҳар ҳафта Урумчига қатнаган самолёт орқали жами 30-40 миллион долларни яширин олиб ўтиб туришганини айтади. 

«Манас» халқаро аэропорти. (Сурат: Рустем Ильясов)

Полковник таъкидлаганидек, божхона ходимларининг кўмаги бўлмаса бу тизими ишламас эди. 

«Аэропортга келганда албатта юкни ўтказганда рентгендан кўринади-да. Пул экани дарров билинар эди. Урумчига учаётганда барини албатта текширишар эди, пул кетишини билишишади-да. Шунинг учун пул ташиётган йирик тадбиркорлар ўзлари олдиндан чиқиб,  “шу куни, шу рейсда, шунча миллион соламан” деб туриб, дарров ҳар бир миллион долларга 2 минг доллардан беришар эди».

Порани бўлиб олишган. 

«[Жўнатилган] ҳар бир миллион долларга 2 минг доллар олишади деб эшитганман», — деб айтган Исабеков: «Аниқ биламан, божхонадагилар 1000 долларини оларди, қолганини бошқалар бўлиб олар эди...»

Унинг айтишича, қолга минг тегишли бошқа хизматларга кетади. 

Ниқобдаги одам  

Такси ҳайдаб юриб пул ташишга ўтган  Хусан Керимов 22-октябрда аэропортга қараб йўл олганда унинг аслида нима иш билан шуғулланишини билганларнинг хавотирланишига асос бор эди 

Ундан бир ой аввал ўлимнинг чангалидан қутулган эди. Бир сумка пулни кўтариб уйига етган вақтда қуролли одамларнинг ҳужумига учраган. Саймаитининг айтишича, улар Хусанни бейсбол таёғи билан уриб, ўқ отиб, пулни олиб қочишган. Бақир-чақир сабаб қўшнилари юугуриб чиқиб, қароқчиларнинг ортидан тушганда улар пул солинган оғир сумкани ташлаб қочган. 

Хусан Керимов. (Сурат: Facebook)

Керимов телефонга жавоб бермай қўйгандан кейин унинг укаси барини четга суриб, уни излаб кетган. 

Керимовнинг ўлдирилгани турли манбалардан, жумладан Саймаитининг айтганлари, хавфсизлик камераларидаги видео, милициянинг билдирувлари ва номини айтишдан қўрққан бошқа курьернинг гапи билан мустаҳкамланган. Керимовнинг укаси воқеа ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Хавфсизлигини таъминлаш учун унинг исм-фамилияси айтилмайди. 

Аэропортдаги машина тўхтовчи жойда акасининг «Honda Accord» русумидаги машинасини кўргани билан хавфли ҳеч нарса сезилгани йўқ. Аэропортнинг ичига кириб суриштиргани билан ҳеч кимдан жавоб эшита олгани йўқ. 

Керимовнинг укаси милицияга акаси йўқолгани ҳақида ариза  билан мурожаат қилиб, уни қидиришни давом этади. Кейинги куни унга куч тузумларининг ходимлари қўшилади. 

Ўша куннинг фожеали тунида милиция ходимлари билан Керимовнинг тўхтаб турган машинасига келганда акаси тириклар орасида йўқ эканини тушунади. Машинанинг багажини очганда боши, юзи эзилган, икки қўли боғланган жасадни топишган. 

Аэропортнинг хавфсизлик камерасидан олинган видеода Керимов терминалга кирмаган. 

Унинг ўрнига ниқобли киши аэропортга кириб бораётгани кўринади. Бошқа бир камерадан олинган видеода Ўшдан келган курьер оқ сумка кўтариб чиқиб келгани кўринади.У терминалдан чиқиши билан пакетни кўтариб олиб югуриб кетади. 

Керимовнинг нима бўлгани аниқ эмас. Саймаитининг айтишича, пул солинган сумкани ниқобли киши олган вақтда у тирик бўлган. Чунки Керимов Ўшдаги унинг овозини таниганларга бари режадагидек амалга ошганини телефондан айтган. 

«Телефонни қайта олиб чиқиб, “бўлди, пулни олдим” деб айтибди, кейин ўлдириляпти-да», — деган Саймаити.

«Бошим оғриб чиқди», — деди у овози қайғуланиб. «Ўлмаса бўларди, тўрт боласи бор экан… Майли, ур, пулини тортиб ол. Аммо ўлдириб ҳам қўядими одамни, пул учун?!»

Шундан икки ой ўтмай Истамбулнинг қоқ марказида Саймаити ўзи ҳам ўлдирилди. 

Саймаитининг берган ҳужжатлари ва айтиб берган маълумотлари у ўзи чиқариб кетган пулларнинг ва уларнинг эгалари ҳақида кўламли суриштирувнинг асосини тузди. Саймаити Қирғизистондан юз миллионлаган долларларни қандай чиқариб кетганин ва қандай ўлдирилгани ҳақида бу ердан ўқишингиз мумкин.

Хурматли ўқувчилар! Агар «Клооп»да бундан кейин ҳам шу каби суриштирувларни кўришни истасангиз, илтимос, бизни «Патреон»да қўлланг — бу бизга самарали ишлашга ёрдам беради ва журналистларимизнинг хавфсизлигини таъминлайди.