«Мамлакат спортчиларга бефарқ». Дунёнинг уч карра чемпиони Аманбеков президентга мурожаат қилди

386

Кикбокс бўйича дунёнинг уч карра чемпиони Авазбек Аманбеков «спортчиларнинг қўлга киритган муваффақиятлари давлат тарафидан сезилмай, бефарқ муомала қилиб келинаётганини» билдирди. Аманбеков президент Сооронбай Жээнбековдан турар жой субсидиясини ҳамда ойлик стипендиясини сўраб мурожаат қилди. 

«Бир йил ичида, бу йил икки карра дунё чемпиони бўлиб, умумий уч карра дунё чемпиони бўлдим. [...] Қирғиз халқи учун ўлканинг шарафини ҳимоя қилиб, мамлакатнинг ривожига ўзимнинг хиссамни қўшайин деб 20 йил меҳнат қилдим. Афсуски, қилган меҳнатимиз ва қўлга киритган муваффақиятларимиз мамлакат тарафидан назарга олинмай, бефарқ муомалар қилиб келинди. [...] Қирғизнинг илғор спортчиларига берилаётган турар жойнинг ва ойлик стипендиянинг менга ҳам тўланишига ўзимни лойиқ деб ҳисоблайман», — деб айтди Аманбеков.

Ёшлар ишлари бўйича давлат агентлиги Аманбеков 2017 йили ёпиқ жойдаги Осиё ўйинларидаги ғалабасидан кейин стипендия олганини билдирди. Муассасадан билдирилишича, спортнинг олимпиадалик бўлмаган турлари бўйича дунё чемпионлари мамлакатдан стипендия олишмайди.

Президент аппаратидан изоҳни кечроқ беришларини «Клооп»га билдиришди.

Аманбеков дастлабки олтин медалини 2013 йили олган. Бундан ташқари, у 2019 йили 57 килограммгача вазн категориясида икки карра дунё чемпиони бўлган — у бу вазнда  лоу кик ва фулл-контакт турларига қатнашган. 

2017 йили Аманбеков ёпиқдаги Осиё ўйинларида фулл-контакт тури бўйича олтин медаль олган.