Бир кадр билан: Ёш афғонлик қирғиз ўз оти билан

475

National Geographicнинг фотосуратчиси Мэтью Пэли Афғонистоннинг Помир тоғларида яшаётган Жума исмли этник қирғиз боланинг суратини эълон қилган. 

Пэлининг айтишича, Жуманинг отаси ўзининг деярлик барча молини афюнга алмаштириб юборган. Шундан кейин бу оилада бир неча тўпоз ҳамда севимли тулпоригина қолган. 

Ҳозирги афғон қирғизлари — бу 1575-1930 йиллар Афғонистонга кўчиб келган қирғизларнинг авлодлари. Этник қирғизлар Катта ва Кичик Помир тоғларида оғир шартларда яшашади ҳамда соғлиқни сақлаш хизматлари, билим олиш уларга имконсиз. 

МАВЗУ БЎЙИЧА:

“Биз сизларни доимо кутамиз”: Помир қирғизларига экспедиция