“Биз сизларни доимо кутамиз”: Помир қирғизларига экспедиция

1111

Помир қирғизлари цивилизациядан олис, мураккаб табиий шароитда, билим олиш ва тиббиётдан айри яшашади. Ҳар йили қирғиз экспедициялари помирликларга инсонпарварлик ёрдамларини етказишади. Шундай экспедициялардан бирининг иштирокчиси ўзининг Афғонистондаги сафари ҳақида айтиб берди.

Мақола экспедициянинг иштирокчиси Элвира Акимованинг айтганлари асосида ёзиб олинди.

Помирга бориш ғояси давлатга тегишли. Қирғизистон расмий турда Афғонистон билан сўзлашувларни олиб бориб, экспедициянинг вақтини келишган.

Мен помир қирғизлари ҳақида Али Токтакуновнинг ҳужжатли фильмини кўргандан кейин  экспедицияга қўшилишга шайландим. “Элден элге” жамоатчилик фонди билан бирга мен Помирнинг аҳолисига гумантир ёрдам тўплашга қатнашдим, тўпланган буюмларни биз давлатга ўтказиб бердик.

Экспедиция помирликларга гуманитар ёрдам етказиб, у ерда яшаганларнинг соғлиғини текшириши керак эди.

Экспедициянинг таркибида тўрт шифокор: терапевт, акушер-гинеколог, кардиолог ҳамда педиатр ҳам бўлган 22 киши бўлди. Экспедицияга Қирғиз ҳукуматининг қошидаги Миграция бўйича давлат хизматининг етакчиси Бакит Адилов бошчилик қилди.

Мен давлат идораларида ишламаганим сабабидан ўз чиқимларимни ўзим кўтардим. Жами бўлиб 15 минг сом атрофида маблағ кетди.

Саёҳат Ўшдан бошланди. У ерда биз Тожикистонга чиқишдан аввал биринчи марта тунадик.

Биз тоғ шароитига махсус мослаштирилган автомобиллар билан юрдик, шу сабабдан мен йўлда қандайдир бир қийинчиликни сезганим йўқ ҳисоби. Денгиз садҳидан 4500 метр баландликка чиққанимизда бошим айланиб, қон босимим кўтарилганини сездим — бундай баланд ерда биринчи марта бўлишим.

2

Тожикистонда биз Мурғобга тўхтаб, ундан кейин Афғонистонга Кичик ва Катта Помирга йўл олдик. Икки кун Уичик Помирда, яна икки кун Катта Помирда бўлдик. Шифокорлар бу кунлари помирликларнинг соғлиғини текшириш билан шуғулланишди.

3

Помирликлар бизни жуда илиқ ва хурсандчилик билан кутиб олиб, бўғирсоқ билан сийлашди. Уларга бизнинг ташрифимиз олдиндан билдирилган экан — экспедиция олдиндан қирғиз тараф маҳаллий қариялар билан саёҳат йўналишини маслаҳатлашиб, энг муҳтож бўлган районларни аниқлаган.

4

Помир цивилизациядан ажралиб қолган. У ерда яшаганлар озиқ-овқат олиш мақсадида уч кун йўл юришади. Тиббиёт ходимлари йўқ ҳисоби.

5

Мен Помир аҳолисига жуда ачиндим. Бу ердаги инсонларга витамин етишмаслиги, соғлиғининг ночорлиги шундоққина сезилиб туради. Улар биз уй шароитидаёқ даволаб қўядиган касаллардан ҳам вафот этиши мумкин. Дори билан таъминлаган ҳолда ҳам улар уни нима қилишни билишмайди.

Яқинда Ага Хан фонди Катта Помирда касалхона солди Маҳаллий аҳолининг соғлиғи жуда оғир, мураккаб шароитларнинг таъсири тегиб турибди. Айниқса аёллар билан болаларга қийин — бу ерда туғруқдан ўлган оналар кўп.

img_1266

Ҳомиладорликнинг олдини олувчи воситаларнинг йўқлиги учун аёллар туғиши билан яна қайта ҳомиладор бўлаверади. Бусиз ҳам соғлиғи ночор аёллар йил сайин туғавериб айримлари 35-40қа етмай вафот этишади.

Мен айрим Помир аёллари 11-12 ёшида турмушга чиқишганини билдим. Энди улар қизнинг 18 ёшга чиқишини кутишга харакат қилишади. Қизлар ўта оз, уларни кўз қорачиғидек асрашади.

img_1234

Болалар синтетик, ҳаво шароитига мослашмаган кийимларда юришади. Мен Закия исмли қиз билан танишдим. У мендан оёғига лойиқ появзал олиб келишни илтимос қилди — катта оёқ кийими билан юриш унга ноқулай.

img_1250

Бу ерда ўтган ҳар бир куннинг ўзи ютуқ.

Афғон қирғизлари асосан гўшт, нон ва сут истеъмол қилишади. Бойроқ оилаларда шакар бор. Биз “бойроқ” оилада меҳмон бўлдик, лекин менга бари бирдек яшагандек кўринди.

6

Улар бизнинг қондошимиз деб ҳисоблашади.

“Сизлар бизга биродар бўласизлар, шу сабабдан биз сизлардан доимо ёрдам кутамиз.  Сизлар бизни кўчириб ёки олиб кета олмасанглар ҳам, бизга ёрдам беришни тўхтатманглар, бу биз учун катта бахт ҳамда фахр. Биз сизларни доимо кутамиз”, — дейишди улар.

8

Улар бизни қачон олиб кетасизлар деб сўрашади. Улар ҳам биз каби яшаб, табиатга кўздан ёш чиққунча тикилгинг келишини айтишади.

Бу менинг биринчи экспедициям эди, бироқ мен албатта Афғонистондаги помирлик қирғизларга қайтиб бораман. Мен ўзим учун уларга нима олиб бориш кераклигини аниқлаб қўйдим.

Тирикчиликда уларга темир идиш ва темирдан ясалган ошхона буюмлари — имкон қадар пишиғи— керак.

Уларга тери парваришлари учун косметика воситалари керак, чунки совуқ хаво сабаб уларнинг қўли ва юзининг териси бузилади. Бундан ташқари витаминлар керак.

Афғонистонга помирлик қирғизларга қилган саёҳатим мени умуман ўзгартирди. Биз кунлик нарсалардангина бош оғриғи топиб олиб, ўзимизга ўзимиз тўсиқ қўяверар эканмиз.

Помирда кўрган нарсаларимдан кейин мен майда-чуйда муаммоларга кўз юмиб, цивилизацияда, замонга мос тарзда яшаётганимга рози бўлдим. Мен кўчада бекат борлигига, гуллар ўсиб ётганига суюндим — Помирда гул ўсмайди.

9

Қайтиб келгандан кейин қишлоқлар ҳам менга шаҳардек кўринди. Ҳар ерда мактаблар, шифохоналар бор. Аввал мен: “Қишлоқда нима ҳам бор эди? Ҳеч нарса йўқ” деб ўйлар эдим. Энди уларни яхши кўраман.

Матн: Алмир Алмамбетов
Сурат: Элвира Акимова