Зўрлашга уринишда гумонланган солиқ ходими ишдан олинди

986

Давлат солиқ хизмати идорасининг Ўш вилояти Қорасув районидаги ходими давлат ходими этикасини бузганлиги учун ишдан бўшатилгани хабар қилинди. У Қорасув бозорининг хизматчисини калтаклаб, аёлини зўрлашга харакат қилишда айбланган.

Солиқ хизмати Қорасув райони бўйича ходимни ишдан олиш бўйича қарор хизмат терговининг натижасида қабул қилинганини билдирди.

Идоранинг матбуот хизмати бу ходим маст аҳволда Қорасув бозорининг ишчисининг аёлини зўрлашга харакат қилиб, унинг ёнини олган куёвини калтаклаганини аниқлади.

“Идора ходимининг бундай хатти харакати давлат органининг эътиборига зиён келтириб, давлат ходимининг этикасини бузиш бўлиб ҳисобланади. Шу боисдан муштлашганлар ярашиб олганига қарамай, солиқчи хизматидан ажради”, — деб айтилади баёнотда.

Ўш вилоятининг ИИБнинг матбуот хизматираҳбари Женишбек Аширбаев Kloop.kgга томонлар  бир-бирига қўйган даъволаридан воз кечганлигини ва қўзғолган жиноят иши ёпилганини айтди.  Унинг сўзига кўра, жабрланган томон суд тиббий экспертизасидан ўтишни рад қилган.

“У [солиқ ходими] рақибининг баданида атайлаб зиён келтирганини исботлаш учун бизга суд экспертизанинг хулосаси керак. У [жабрланувчи томон] суд тиббий экспертизасидан ўтишни истамади, ҳеч кимга даъвойим йўқ деб ариза ёзиб берди. Қонун бўйича агарда жабрланган шахс ўз аризасидан бош тортса биз ҳеч нарса қила олмаймиз”, — деди у.

Ўш вилоятининг Қорасув бозоридаги муштлашув 5 октябрда бозор ишчиси билан солиқ ходимнинг ўртасида юз берган.

“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг  “БеспределKG” гуруҳининг саҳифасида Эркин Алмакеев унинг аёлини солиқ ходими зўрлашга харакат қилганини ёзиб чиққан.

«Мен контейнерлар қаторини тозалаётганимда, Бишкекнинг таксилари турган томондан аёлимнинг ёрдамга чақираётган овозини эшитиб қолдим. Югуриб етиб келсам, турмуш ўртоғимни мажбурлашга ҳаракат қилаётган эркакни кўрдим. Бу киши солиқ хизматида ишлар экан», — деди у.

Солиқ ҳодими маст ҳолда бўлиб, «ўзининг дўстларини чақирган», улар биргаликда уни калтаклашганини билдирган.

Муаллиф: Анна Капушенко