Чегарадаги коррупция ҳақида айтиб чиққан офицер таҳдидлардан шикоят қилди

454
Талгат Аланов

Чегарадаги ноқонуний ишлар ҳақида айтиб чиққан чегара офицери Талгат Аланов «Клооп»га номаълум шаҳслар телефон орқали таҳдид қилаётганини билдирди. 

«Маҳфий рақамлардан “тўхтат”, “йўқ бўлиб кетасан” деб шантаж қилишмоқда. Ҳарбий прокуратурасига мени ким ҳимоя қилади деган савол билан ариза ёзмоқчи бўлиб турибман», — деди Аланов.

Шунингдек офицер ишда тазйиққа учраб,раҳбарияти шаҳсий таркибша ун ҳақда ёлғон маълумотларни тарқатиб, ёмонотлиқ қилаётганини қўшимча қилди. 

«Яқинда президентга кирмоқчи бўлган эдим. Меҳнат таътилига чиқайин десам, қўйиб юборишмаяпти. Материалларим бор эди. Ўшаларни президентга олиб кирмоқчи эдим. Ўшанда жуда катта коррупция жиноятлари ошкор бўларди, шу сабабдан йўл беришмаяпти», — деб тушунтирди у. 

Айнан қандай коррупция жиноятлари ҳақида гап кетаётгани ҳақида берилган саволга чегар офицери бу президентнинг ўзигагина айтиладиган маълумот деб жавоб берди. 

Давлат чегара хизматиннг матбуот марказидан «Клооп»га Талгат Алановнинг баёнотлари бўйича кейинчалик жавоб беришни ваъда қилишди. 

Коррупция ҳақида матбуот анжумани 

Ўш вилояти бўйича чегара бошқармасининг чегарани назорат қилиш, ташкиллаштириш бўлимининг катта офицери, подполковник Талгат Аланов 27-ноябрда матбуот анжумани ўтказган. Унда у ўзи ишлаётган муассасадаги коррупция кўринишлари ҳақида айтиб чиққан. 

Йиғинда у  «Достук» назорат ўтказиш бекатидаги пул тўплаш фактларига тўхталиб, хизмат ўринлари пулга сотилишини, чегара ходимларини бир пунктдан иккинчисига ўтказишлар раҳбарларга пул бериш билан амалга ошишини маълум қилган.

Чегара хизматидан эса муассасада коррупция бўлиб-бўлмаганини Ҳарбий прокуратура текшириши ва Алановнинг айтган сўзларига ҳуқуқий баҳо берилишини билдиришган. 

Кўп ўтмай Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги «Достук» чегара бекатининг етакчиси Талант Айтпаев хизматидан вақтича четлатилган. Чегара хизматидан бу Алановнинг матбуот анжуманида берган маълумотга алоқаси йўқлигини айтишган.