Офицер чегара хизматидаги коррупция ҳақида билдирди

415
Талгат Аланов

Ўш вилояти бўйича чегара назорат бошқармасининг  ташкиллаштириш бўлимининг катта офицери, подполковник Талгат Аланов 27-ноябрда ўзи ишлаётган чегара хизматидаги коррупция ҳақида билдирди.

Аланов чегара хизматида 2003 йилдан бери ишлаб, ўшандан бери бир қатор коррупциялашган салбий кўринишлар билан курашибкелаётганини айтди. У мисол қатори «Достук» назорат ўтказиш пунктидаги пул тўплаш фактларига тўхталиб, хизмат ўринлари пулга сотилишини, чегара ходимларининг бир пунктдан бошқа ерга ўтказишлар етакчиларга пул бериш орқали амалга оширилишини маълум қилди. 

«Ўша ерда ишлаган кимдир пулни тўплаб командирга беради, ундан кейин Давлат чегара хизматининг раҳбарига етади. Шундай схема, занжир бор. Менга олий ўқув юртларини тугатиб келган офицерлар келиб мурожаат қилишади, “менинг ўрнимга пули бор кимдир тайинланди” деб. Бу тўғри иш эмас», — деди чегара офицери.

Шунингдек, у «Иркештам» ва «Достук» назорат-ўтказиш пунктларидаги коррупция ҳолатлари, чегара ходимининг давлат хизматчисининг даромадига номутаносиб бўлган мулки ва коррупцияда гумонланган айбсиз шаҳснинг ишдан бўшатилиши ҳамда пора талаб қилган шахс эса ишлашни давом эттираётгани ҳақида хабар берди.

Чегара хизмати, Аланов бу ҳақда  матбуот анжуманида эмас буларнинг барини ҳуқуқ-тартибот идораларига гапириб бериши керак эди деб ҳисоблайди.

«Подполковник Аланов далилларни тегишли идораларга тақдим этишнинг ўрнига, Давлат чегара хизматини қонунбузарликлар бўйича асоссиз айбловлашга қарор қилган», - дейилади чегара хизмати хабарида.

Чегара хизматининг таъкидлашича, Аланов тилга олиб ўтган ишлар аллақачон ўзларининг хавфсизлик бўлими томонидан текширилган. Энди Ҳарбий прокуратура унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериши лозим.

Муаллиф: Орозгул Анарбай қизи