Прокурорнинг ўлимида айбланган Баткеннинг собиқ амалдори умрбод озодликдан ажратилди

435

Баткен вилоятининг капитал қурулиш бошқармасининг собиқ раҳбари Мелис Каликов  прокурори Анарбай Мамажакиповнинг ўлимида айбдор деб топилди. Уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилди. Каликов ўзи айбини тан олмади. Судда унинг адвокатлари иштирок этмадилар.  

Прокурорнинг ўлими

Баткен вилоятининг прокурори Анарбай Мамажакиповнинг зўравонлик белгилари билан ўлдирилган танаси 18-ноябрда Тўрт-Кўл сув омборининг ёнидатопилган. Уни охирги кўрган шаҳс — собиқ амалдор  Мелис Каликов бўлган. Прокурорнинг танаси Каликовнинг автомобилини йўлининг изига тушиш орқали қўлга олинган. Шунингдек амалдорнинг машинасида қон топилган. 

Тергов версиясига кўра, улар уришиб кетиб, Каликов милтиқ билан прокурорга ўқ чиқарган. Каликов чўчиб кетганидан сигарет чекаётиб тасодифан курткасин куйгизиб олиб шундан кейин ёнаётган курткасини  Мамажакипов тарафга ирғитиб, унинг танаси куя бошлаган. Каликов бу вақтдан жуда маст аҳволда бўлган.

“Барча айбни унга юклашмоқчи”

Айбланувчи Мелис Каликовнинг опаси Дарийка Каликова эса «Клооп»нинг мухбирига берга интервьюсида, Ўш шаҳар судининг ҳукмидан рози эмаслигини, уни вилоят судига шикоят билан мурожаат қилишини ва суд йиғини вақтида адвокатлар йўқ бўлганини билдирди. 

«Биз ҳукмни қўлга олганимизча йўқ, олгандан кейин шикоят билан мурожаат қиламиз. Ҳукм чиқарилаётган вақтда Мелис Каликовнинг адвокатлари суд йиғинида йўқ бўлган эди», — деди Каликова бунгача, аниқроғи 4-ноябрда бўлган суд мажлисида укасига охирги сўз изни берилмай залдан чиқарилганини қўшимча қилиб. 

 Гумондорнинг оиласи прокурорнинг ўлимига Баткен прокуратурасининг ходимларини ҳам алоқаси борлигини, уларнинг айбнинг барини Мамажоновга юклашни исташаётганини билдириб, норозилик акциясига чиқишган.