МХДҚ фейсбук фойдаланувчисини қўлга олди

405

Автандил Жоробеков «ҳудудий низо қўзғашда" айбланиб, 2020 йил 24-январгача МХДҚ тергов ҳибсхонасига киргизилди. Муассасанинг билдиришича, у «ҳокимиятни обрўсизлантирадиган», одамларни митингларда иштирок этишга ундаган ва ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларини бири-биридан нафратланишга сабаб бўлган маълумотларни тарқатган. 

«[Жоробековнинг постлари] қўлланувчилар орасида қарши фикрларни яратиб, бир-бирини ёмон кўриш шаклида ҳудудлар аро низи туғдирган», — деб билдиради МХДҚ. 

Шунга қарамай, биз мустақил лингвистик таҳлил ўтказа олишимиз учун муассаса Жоробековнинг айнан қайси постлари унинг қўлга олинишига асос бўлганини айтишдан бош тортди. 

Автандил Жоробековни «БеспределKG» фейсбук гуруҳининг администратори ва фаол деб аташади. Ўзини Жоробековнинг синглиси деб атаган фейсбукнинг Чинара Темирова номли фойдаланувчиси видео мурожаат эълон қилиб, унда у Жоробековни божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ҳақидаги пости учун қўлга олишди деб айтган. 

Пост «Райим билан Абдуқодирнинг самолётга ўтириш талони. Ўлкадан учиб кетишдими?» деб аталиб, унда талоннинг суратларигина кўрсатилган. Унда Хабибула Абдуқодир, Райимбек Матраимов ҳамда унинг оила аъзолари ёзилган. 

Пост эълон қилингандан кейин Райимбек Матраимовнинг учиб кетганлигини парламентдаги депутат акаси Искендер Матраимов инкор қилган. Аммо орадан икки кун ўтгандан кейин депутат укасининг мурожаатини эълон қилган — унда Райимбек Матраимов чиндан ҳам мамлакатдан кетганлигини ва ҳуқуқ тартибот органларининг саволларига жавоб бериш учун қайтиб келишини билдирган. 

Райимбек Матраимов билан бирга самолётга ўтириш талонида номи аталган Хабибулла Абдуқодир — 700 миллион доллардан ортиқ пулнинг Қирғизистондан ноқонуний чиқариб кетилишига боғлиқ суриштирувда аталган хитойлик тадбиркор. Абдуқодир ҳам, Матраимов ҳам — «Азаттык», OCCRP ҳамда «Клооп»нинг «Буюк ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар» деб аталган журналистик суриштирувнинг фигурантлари.