Қўй-Тош воқеаси: ИИВ мобил алоқа абонентларининг изига тушиб, уларга қўнғироқ қилмоқда

492
Қўй-Тош қишлоғи «Клооп» учун Дмитрий Мотиновнинг сурати

ИИВнинг криминал милиция хизмати 6-августдан 9-августгача Қўй-Тошнинг ҳудудида ёки мазкур муддат оралиғида ўша ерда юрганларга алоқага чиққан мобил алоқа абонентларига қўнғироқ қилмоқда. Бу Қирғизистон махсус хизматларининг мобил тармоқлар абонентларининг изига тушаётган дастлабки кўламли вазияти. 

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида ерида ишлаётган ҳамкасблари билан алоқага чиққан «Клооп»нинг икки журналисти Айзирек Иманалиева билан Нуржамал Жанибековага 21-ноябрда ИИВнинг криминал милиция хизматидан телефон қўнғироғи бўлган. 

Криминал милицияси хизматининг ходими суҳбатда Қўй-Тошда бўлган ёки ўша ерда юрганлар билан алоқага чиққан абонентларга телефон қилаётганини, бунинг учун мобил алоқа операторларидан олинган қўнғироқларнинг рўйхатини қўлланаётганини тушунтирди. Унинг айтишича, бу рўйхатда 1,5 мингга яқин абонент бор.

Криминал милиция хизматининг ходими «Клооп»нинг журналистларига қўнғироқ қилиб, ўзини таништириб, шундан кейин у қўнғироқ қилаётган рақамлар журналистларга тегишли эканини, уларнинг исм-фамилиясини, туғилган йилини ҳамда улар қайса сабабдан бетартиблик вақтида Қўй-Тош қишлоғида юришганини ёки у ерда юрганлар билан боғланганини аниқлаган. 

Бундан ташқари, у журналистларнинг бирини ички ишлар органларига ундан охирги марта сухбатлашишга чақирди — бироқ журналист таклифни рад этди. 

«Клооп»нинг ходимларидан ташқари, халқаро «Франс-Пресс» ахборот агентлигининг Қирғизистондаги мухбири Толкун Наматбаевага ҳам қўнғироқ бўлган. У қўнғироқ қилаётганлар унинг исм-фамилиясини ва телефон қўнғироқ тушган рақам унга тегили эканини олдиндан билишганини айтди. 

«Улар сўроққа чақирувномаси ҳозирча йўқ эканини ва уни шу ҳафтанинг бошида менга жўнатишини айтишди. Албатта, бунинг бари меъёрий ҳол эмас, чунки шунча вақт ўтган. Бунинг устига, мен ўзимнинг журналист сифатида ишимни қилганман. Қўй-Тошга қўнғироқ қилишим керак эди,у ерда юрган матбуот маркази ва сиёсий кенгашнинг аъзолари билан боғланганман», — деб айтиб берди Наматбаева.

Ички ишлар вазирлигидан абонентларга телефон қўнғироқлар собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш вақтида Қўй-Тошда юз берган тартибсизликларни суриштирув асносида бўлаётганини тушунтириб беришди «Клооп»га .

«Мегаком» компаниясидан «Клооп»нинг журналистига айтиб берганидек, мобил алоқа оператори суднинг қарори бўйича ички ишлар органларига абонентларнинг рақамларини беришга мажбур. Компаниянинг вакили бюрократик баҳслар сабаб ички ишлар органлари бундай қарорни сўраган-сўрамаганини билиш бир қанча мураккаб эканини хабар қилди. 

Телефон қўнғироқлардан ташқари, милиция ходимлари машиналари Қўй-Тошда кузатилган журналистларга ҳам боришган. Атамбаевнинг уйи штурмга олинган кундан бир ҳафта ўтгандан кейин «Клооп»нинг оператори Эржан Бейшеналиевнинг уйига участка милиционерлари келишган. 

Улар операторнинг отасидан ўғли августнинг бошида қайда юрганини ва қандай сабаблар бўйича машинаси Қўй-Тошда кўрилганини сўрашган. 

Кузатиш қандай амалга оширилади?

Агар одамнинг ёнида телефони ёқилган бўлса, у ҳолда унинг юрган ери доимо алоқа операторига маълум. Махсус хизматлар оператордан айрим бир вақтда маълум бир ерда юрган одамларни барининг рақамларини ва персонал маълумотларини сўраб олиши мумкин.

Махсус хизмат одамнинг рақамини билгандан кейин оператордан унинг барча телефон қўнғироқларини чиқариб беришни сўраб олиши мумкин — бу  одам кимга, неччида қўнғироқ қилганини ва кимдан телефон қўнғироқ тушганини.

Мобил алоқа операторингиз юрган ерингизни билмай қолиши учун телефонингизни Фарадей қафасига солиб қўйишингиз керак — бу  электромагнит майдонларни ўтказмайдиган жиҳоз ёки телефондан батарейкани чиқариб қўйиш зарур. 

Агар менга қўнғироқ қилишча нима қилишим керак?

Агар сизга юқорида айтилгани каби телефон қўнғироғи тушган бўлса, юрист Фатима Якупбаева қуйидагиларни қилишни маслаҳат беради: 

Биринчидан, сиз билан суҳбатлашмоқчи бўлаётган одамнинг исм-фамилиясини ва хизматини ёзиб олиш керак. 

Иккинчидан, қўрқмай-ҳадиксирамай исмингизни алдамай айтиб, имкон борича терговга ёрдам бериш керак. Агар чиндан ҳам қандайдир бир жиноий ишлар ҳақида билиб туриб, уни айтмаётган бўлсангиз, унда бу яшириш қатори баҳоланиши мумкин. 

Агар қандайдир бир маълумотни бергингиз келмаса, унда сизнинг унга ҳуқуқингиз бор. Бундай вазиятда милициянинг вакилидан тергов учун керакли сиздаги ҳужжатларни олишга суд қарорини талаб қилишингиў керак. 

Агар интервью вақтида сизни ундан кейин сўзлашувга чақиришса, у ҳолда унга бормай қўйса ҳам бўлади. Ички ишлар органларига агар расмий чақирув келсагина бориш керак. Унга ҳам адвокат билан борган афзал. 

Агар сиз билан Қўй-Тошдаги воқеалар бўйича алоқага чиқишча,  aidai.irgebaeva@kloop.kg манзилига хат ёзиб, биз билан алоқага чиқинг. 

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова