Депутат Искендер Матраимов журналистик суриштирувни танқид қилди

380

Депутат Искендер Матраимов Жогорку Кенешнинг иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қўмитасининг йиғинида финполнинг раҳбарига ва «Азаттык»нинг журналистларига нисбатан шикоятини билдирди.

Контекст: Бари «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPни журналистларининг Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ пулни чиқариб кетган ва Истамбулда ўлдирилган уйғур миллатидаги хитойлик тадбиркор Айэркен Саймаити ҳақидаги суриштирув ортидан бўлмоқда. Саймаити журналистларга контрабанда ва пуллар Абдуқодирга тегишли эканини, коррупция схемасини йўлга қўйишда эса уларга божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ёрдам берганини айтиб берган. Райимбек Матраимов — Искендер Матраимовнинг укаси. Матраимовлар кланининг таъсири катта деб ҳисообланилади, Райимни эса халқ ичида  «Раим миллион» деб аташади.

Депутат Финполнинг етакчиси Бакир Таировни Матраимовларни оиласининг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллардан ортиқ миқдордаги пулга алоқаси борлигини тасдиқлаб қўйди дегандек қилиб айблади.

«Финполициянинг етакчиси [Матраимовлар] оиласи барча нарсага айбдор деб, бизни контрабандада айблади. Қандай ҳақингиз бор?» — деб келтиради депутатнинг сўзларини 24.kg.

Бакир Таиров Матраимовларни пулнинг чиқарилишига алоқаси борлиги ҳақида айтганини инкор қилди. Аввалроқ у фақатгина Қирғизистондан аслида журналистлар аниқлаган 700 миллион доллардан ҳам кўп йирик маблағ чиқарилиб кетганини тасдиқлаган. Таировнинг айтишича, Саймаити Қирғизистондан 932 миллион 736 минг доллар чиқариб кетган. 

Депутат Искендер Матраимов Таировго айтган шикоятидан кейин залдан «Азаттык»нинг журналистларини қидира бошлаган. У журналистларга контрабандани унинг укаси Райимбек Матраимов билан боғлаган суриштирувнинг эҳтимолий ёлғонлиги учун норозилигини айтди. 

«Кече бир ўлган уйғурнинг гапи билан, ўшанга ишониб жазо бериш керакми?» — деб айтди депутат. «Нима учун жавобгарликни ўша вақтдаги божхона раҳбари эмас, унинг ўринбосари тортиши керак

Искендер Матраимов журналистлар Айэркен Саймаитининг сўзлари рост эканини текшириш керак эди деб айтди. Аммо, Саймаити берган маълумотлардан ташқари ҳам журналистларда Абдуқодир кланини Матраимовлар оиласи билан боғловчи фактлар бор эди. 

Масалан, Райимбек Матраимовнинг рафиқаси Уулкан Тургунова Абдуқодирнинг оиласи билан биргаликда Дубайда қурилиш лойиҳасига эга. Тургунова лойиҳада инвестор қатори кўрсатилган. Яна бир инвестор — Маймаитили Хадир бу Хабибула Абдуқодирнинг укаси. Учинчи қатнашувчиси AKA International компанияси.

AKA International «АКА» топ компанияларнинг ичига киради. Бундан ташқари унга AKA Petroleum, AKA Immobilien, AKA London Trading ва MBL Investments компаниялари киради. Уларнинг бари Абдуқодир билан алоқадор. Собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг айтишича, у  Хабибула Абдуқодирни «АКА» топ компанияларнинг етакчиси қатори билинади. 

Депутат Искендер Матраимовнинг турмуш ўртоғи Миновар Жумаева AKA Immobilienнинг асосчиси. «АКА» билан Финполнинг етакчиси  Бакир Таиров алоқадор — унинг укаси Искендер АКА Petroleumнинг бизнес ҳамкори бўлган. Искендер Таиров ҳалок бўлгандан кейин «AKA Petroleum» компаниясини марҳумнинг хотини Чолпон Элмуратова ва ака-ука Таировларнинг поччаси Токтосун Туманбаев бошқарувга олишган. 

2018 йилнинг апрелида Эдил Байсалов суриштирув ўтказиб, унда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Пархати Субихи ҳамда Токтосун Туманбав орқали «АКА» билан алоқаси борлигини айтган.

МАВЗУ БЎЙИЧА:

Дубайдаги ҳамкорлик. Матраимовлар билан Абдуқодирлар оиласининг алоқаси