Дубайдаги ҳамкорлик. Матраимовлар билан Абдуқодирлар оиласининг алоқаси

Қирғизистон божхонасининг собиқ нуфузли раҳбарининг турмуш ўртоғи Дубайда шу вақтгача билинмаган бадавлат уйғур оиласи - Абдуқодирлар билан бирга қўшма қурилиш лойиҳаларини ташкил қилди. Бу оила  ўз юртида карго империясини тузиб, у божхонадаги порахўрлик ортидан гуллаб яшнаган. 

Дунёнинг тўрт томонидаги бадавлат кишиларнинг Дубайда қимматбаҳо кўчмас мулк олишга интилганининг бир қатор сабаби бор. Унинг энг асосийси - Амирликдаги маҳфийлик. Мулк эгалари тўғрисидаги маълумотлар жамоатчилик учун очиқ эмас. 

Инвесторларнинг орасида қирғиз божхонаси раҳбарини собиқ ўринбосарининг рафиқаси ҳам бор. Журналистлар Дубайнинг тезлик билан ривожланиб бораётган туманида қурилаётган беш қаватли, турли мақсадда қўлланиладиган бинонинг инвестори ким эканини аниқлаб чиқишган. 

Райимбек Матраимов, Қирғизистоннинг давлат божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари.

Унга ҳамкор сармоядорларнинг орасида Марказий Осиёда юз миллионлаган долларлик

Айеркен Саймаити. Сурат: Айеркен Саймаити

яширин карго империясини ташкил қилган Абдуқодирнинг оиласи ҳам бор. 

«Азаттык» радиосининг, ««Азаттык» радиоси, «коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш лойиҳаси» (OCCRP) ва унинг Қирғизистондаги ҳамкори Kloop порталининг батафсил суриштируви бу схема бизнесни ва божхонадаги расмий етакчиларни, жумладан Матраимовни пора олиши орқали амалга ошишини кўрсатади. 

Бу ишдаги асосий ўйинчи — ўзини пул ювувчи деб атаган киши журналистларга божхонадаги схемаларни очиб, уни исботловчи ҳужжатларни берди. 

У шу ойнинг бошида Истамбулда ўлдирилди. У фожеали воқеага қадар журналистларга Дубайда Матраимовнинг Абдуқодирни оиласи билан бирга  инвестицион лойиҳаси бўлиши мумкинлигига ишора қилган. 

У буни тасдиқловчи ҳеч қандай далил бера олмаса ҳам журналистлар Дубайдаги лойиҳада Матраимовнинг рафиқаси ва Абдуқодирнинг оиласи бизнес ҳамкорлар эканини тасдиқловчи ҳужжатни топишди.

 Қурулиш жорий йил охирида тугаши режалаштирилган, турли мақсадда қўлланилувчи бу иморат қурилган ер участкасини Матраимовнинг рафиқаси Уулкан Тургунова сотиб олган. У яна бир ер участкасини ва шаҳардаги квартиранинг эгаси. Қўлга киритилган ҳужжатларга кўра Тургунова мазкур мулкни 2015 ва 2017 йили камида 12,5 миллион долларга сотиб олган. 

Тургунова икки ер участкасини Jumeirah Village Circle туманидан олган. Амирликнинг магистрал йўлида виллалар ва таунхаусларнинг кўпи қурилмоқда. Квартирани эса Jumeirah Beach Residence туманидаги қурулиши бу йил охирида тугалланиши кутилган уйдан олган. 

Мутахассислар тузиб чиққан кўчмас мулкнинг ва турар жойнинг маълумот базаси C4ADS номли нотижорат гуруҳининг қўлига келиб тушган ва «коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш лойиҳаси»га (OCCRP) берилган. Бу база турар жой қачон олинганини кўрсатмаса ҳам, унда кўчмас мулкнинг жойлашган ерини, эгаси билан алоқа ўрнатишни ва кўп ҳолатда турар жойнинг қийматини ҳам ўз ичига олади. 

Бу кўчмас мулк, у билан бирга Турғунова билан Абдуқодирларнинг ҳамкорлиги қизиқиш туғдиради. 

Чунки Матраимовнинг расмий даромадини ҳисобга олганда, бу ерда тилга олинган миллионлаган долларнинг манбаси қонуний топилганини тушунтириб бериш қийин. Бу мулкнинг бирортаси ҳам давлат ходимлари мажбурий турда тўлдирган Матраимовнинг декларациясида кўрсатилмаган. 

Ойига 1000 доллар

Жамоатчилик қанча талаб қилмасин Давлат солиқ хизмати Матраимовнинг 2017 йилдаги декларациясини ошкор қилмади. Қўлга теккан маълумот базасида Турғунованинг Дубайда мулкни қачон сотиб олгани аниқ эмас. Уни 2017 йили олган бўлса, у ҳолда у декларацияда кўрсатилиши керак эди. Райимбек Матраимовнинг 2016 йилдаги декларациясида унинг оилавий даромади 217 минг долларга етмайди. Унинг 12,530 доллари ойлик маоши, қолгани бошқа манбадан тушган. Унгача бўлган йиллардаги декларацияларда маошинигина $7,739 деб кўрсатган.

Матраимовнинг 2016 йилги декларацияси унинг оиласи 12,5 миллион доллар инвестицияни қандай киритганини тушунтира олмайди. 

Ҳаётининг кўп қисмини давлат хизматида ўтказган одам халқ ичида бойлиги сабаб «Раим миллион» деган ном олган. «Азаттык»нинг 2015 йилдаги суриштируви Матраимовнинг кошонаси топган кичик даромадидан бир қанча кўпга тушишини аниқлаган. 

Habib Residences

Тургуновага тегишли ерда қурилаётган бино ҳақида далил фақатгина журналистларнинг қўлига теккан маълумот базасига боғланмайди. 

«BNC Network» гуруҳининг ҳисоботига кўра, у беш қаватли турли мақсадда

қўлланилувчи иморат. Бу йилнинг охиригача қурулиши тугайди деб режалаштирилган. Ҳисоботда бу лойиҳанинг ортида тўрт тараф туриши ва уларнинг роли белгиланган. Турғунова инвестор қатори тавсифланган. Яна бир тараф - ауа-ука Абдуқодирларнинг бири Маймайтили Хадир. Лойиҳага шунингдек Хабибула Абдуқодир назорат қилган АКА International компанияси ҳам қатнашади. 

 2019 йилнинг охиригача қурулиши тугалланадиган AKA International компаниясига тегишли тайёр бинонинг лойиҳаси. 

Иккинчи далил лойиҳани амалга ошираётгандан топилди. Компаниянинг веб-сайтида эълон қилинган лойиҳаларда Турғунова ва Майматили Хадир унинг эгалари экани ёзилган. 

Шаҳар режасини солиштириб, лойиҳа қаерда қурилаётганини билиб олган журналистлар у ерга боришган. Дубайдаги бошқа кўп ерлардагидек қурулиш олиб борилаётган ер кенг майдон. У ерга машина билан осонгина кириб борасан. Аммо қурулишнинг ҳудудини ҳусусий қўриқлаш хизмати ва полициянинг патрули қўриқлайди, шу сабабдан борган журналистларни қайтариб юборишган. 

Қурулиш деярлик ниҳоялаб қолган бинонинг ташқарисидаги тахтада юқорида аталган

Қурулуш деярлик якунланиб қолган бинонинг ташқарисидаги тахта. Бино эгаларининг бири ҳақида маълумот ёпиқ. Сурат: «Клооп»

лойиҳага қатнашган тўрт тарафнинг уч нафарини исми кўрсатилган. Улар: Hadeer, AKA International ва Nakheel, Дубайдаги қурулиш компанияси. Журналистлар бу ерга августда ва сентябрда борганда тўртинчи шаҳснинг исмини ёпиштириб қўйишганини гувоҳи бўлишган. 

Ташқаридаги доскада уни лойиҳасининг сурати ҳам турибди. У немис  архитектори Александр Кармеинскининг резюмесидаги суратга мос келади. Бу архитектор Абдуқодирнинг олиаси учун ҳам лойиҳаларни амалга оширган. Habib Residences Apartments building — JVC Dubai деб аталган мазкур лойиҳа 82 хонадондан иборат. Энг пастки қаватида дўкон, тренажер зали, томида Jumeirah Village Circle савдо маркази томонга қараган ҳовуз бор. 

Кармеинский лойиҳа эгаси қатори AKA International компаниясини атаган.

Райимбек Матраимовдан изоҳ олишнинг имкони бўлмади. Унинг оила аъзолари ҳам жавоб беришгани йўқ. Искендер Матраимовнинг ёрдамчиси яна вақт беринглар деб илтимос қилди. Суриштирувга қатнашганларнинг хавфсизлиги сабаб бу илтимос бажарилмай қолди. 

Райимбек Матраимов билан ишлаб юрган адвокат у билан хамкорлигини тўхтатганини билдириб, изоҳ беришдан бош тортди. 

Абдуқодирнинг оила аъзоларидан, Божхона хизматидан ва Қирғизистоннинг куч органларидан изоҳ сўраган бир неча илтимосимиз жавобсиз қолди.