Қирғизистонлик рефери Баҳодир Қўчқоров халқаро карьерасини тугатди

389
Баҳодир Қўчқоров чапдан учинчи

Футбол чемпионатларида ўйинларни назорат қилиб дунёга номи чиққан қирғизистонлик ҳакам Баҳодир Қўчқоровнинг карьераси якунига етганини 26-ноябрда Малайзияда ўтган арбитрларни кузатиш бўйича AFC Referees Memento Awards 2020 кечасида эълон қилинган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг  футбол федерацияси билдирди.

Малайзияда ўтган кечада Қўчқоров футболга қўшган ҳиссаси учун Осиё футбол конфедерациясининг махсус мукофотига лойиқ топилган. 

Қўчқоров «Клооп»га берган интервьюсида карьерасини ниҳоялаш қарорини ўзи қабул қилганини айтиб, келажакдаги режалари билан ўртоқлашди: «Бундан кейин ФИФА ҳамда ОФК инспектори бўлиб ишлаш режаларим бор. Қирғизистон Футбол федерациясидан ҳам таклифлар тушмоқда, ҳозир бу бўйича бир қарорга келганим йўқ».

Баҳодир Қўчқоров 1970 йили 13-майда Ўш шаҳрида туғилган. У футболдаги ҳакамлик карьерасини 1997 йили бошлаб, дастлабки ўйинини ўша йилнинг 26-майида ўтказган.

Кўқчқоров 2000 йилларнинг бошида Қирғизистоннинг чемпионати ва кубоги каби турнирларда бош ҳакам қатори чиқиб, 2010 ва 2014 йиллари Жанубий Африкада ҳамда Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионаларида ўзбекистонлик Равшан Ирматовнинг ҳакамлар гуруҳида ассистент қатори умумий 9 ўйинда иш олиб борган — бу рекорд кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. 

Бундан ташқари, Қўчқоров Клублар аро жаҳон чемпионатларига, Олимпиада ўйинларига, Осиё кубоги, Конфедерациялар кубоги ҳамда бошқа шу каби ўйинларда ҳакам ассистенти қатори иштирок этишган. 

ҚЎчқоров охирги ўйиннинг 2019 йилнинг 10-ноябрида 19 ёшгача бўлганларнинг ўртасида ўтган Тайвант ва Австралия термаларининг ўйинида ҳакамлик қилиш билан якунлади. 

Муаллиф: Айзат Қамчибекова