Финпол: Саймаити Қирғизистондан 932 млн доллардан ортиқ пулни ноқонуний чиқариб кетган

384
Бакир Таиров

Финполнинг етакчиси Бакир Таиров маълум қилишича, бизнесмен Айэркен Саймаити 932 миллион 736 минг сомни ўлкадан ноқонуний чиқариб кетган. Таиров бу маълумотни тергов олган банк ҳужжатларига таяниб билдирди. Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлат хизмати (финпол) «Азаттык», OCCRP ва «Клооп» нашрларининг журналистик суриштирувида айтилган фактлар бўйича судгача тергов ишини бошлади. 

Финпол судгача тергов ўтказмоқда, аммо Финразведка тўрт йил аввалданоқ   Саймаитининг фирибгарликлари ҳақида билдирган. 2014 йили Финразведка Саймаитини божхона тўловларини тўлашдан қочишга ва жиноий даромадларни поклашда шубҳалаб, ИИВга мурожаат қилган. Икки йил ўтгандан кейин 2016 йили материалларни Финполга ўтказиб берган, аммо муассаса ўшанда жиноят ишини қўзғашдан бош тортган. 

Айэркен Саймаитининг «Абдираз» компаниясини пул ўтказмалари Финразведкада гумон туғдирган. 

«Бизда гумон пайдо бўлган. Нима учун уларда шунчалик пул айланмалари кам, аммо айни вақтда улар жуда кўп пул ўтказишган?» — деб айтишган муассасадан. 

Финразведка 700 млн доллар чиқарилиб кетганини  «Азаттык»нинг журналистик суриштирувининг биринчи қисмида айтилган фактларни текшириш билан 2019 йили ёзидаёқ тасдиқлаган. 22-ноябрда эса  «Азаттык», OCCRP ва «Клооп»нинг ҳамкорликдаги суриштируви чиққан. Унда Саймаити маълумотчи бўлган. У Қирғизистондан пулларни қандай қилиб чиқарганини, у кимнинг пуллари бўлганини ҳамда коррупция схемасига қайси амалдорлар кирганини айтиб берган. 

Саймаити, Абдуқодир, Матраимов

Айэркен Саймаити

Саймаити контрабанда товарларни газлама қатори декларацияга киргизиб, шундан кейин ЕОИИ ўлкаларига сотишган деб журналистларга айтиб берган. Газлама — бу тўлови энг паст бўлган товар. Аслида, у ердан ундан бир қанча қиммат товар бўлиши мумкин эди ва уларга катта бож олиниши белгиланган.  Шундан кейин Саймаити пулларнинг изини йирик бозорлар орқали яширган. 

Ўлдириб кетилган бизнесмен пул жўнатмаларига қарзларни қайтариш ва товар сотиб олишдан бошлаб, кўчмас мулк сотиб олиш билан тугаган турли сабаблар асос бўлганини кўрсатган. 

«Тўлдирилган пул маблағлари Саймаити, Вуфули ҳамда “Абдираз” ишхонаси тарафидан Хитойга, Туркияга, Литвага,  Британияга, Германияга ва бошқа давлаталрга контрагентлар ҳисобига ўтказилган», — деб айтди Финполнинг етакчиси.

Шунингдек Саймаити 2 миллиард 602 млн сом тўламаслик билан даромади ҳақидаги декларацияни топширмай қўйган. Айни шу сумма сабаб сентябрда унга қидирув эълон қилинган. Бу вақтгача тадбиркор Истамбулда яшаётган бўлган. Аммо у 10-ноябрда ўлдирилган. Ўлдирилгунга қадар юз миллионлаган долларларнинг Қирғизистондан чиқарилиб кетиши бўйича ҳужжатларни журналистларга ўтказиб беришга улгуриб қолган. 

Саймаити ўтказаётган пуллар қа контрабанда тармоғи бизнесмен Хабибула Абдуқодирга тегишли. У «АКА» топ компанияларига эгалик қилган нуфузли кланнинг етакчиси — бул топга AKA Petroleum, AKA Immobilien, AKA London Trading, MBL Investments ҳамда AKA International компаниялари киради.

Контрабанда билан шуғуланган тармоқнинг иши учун божхоначиларнинг содиқлиги керак бўлиб, амалдорларни сотиб олиш учун катта миқдорда маблағ сарфланган. Саймаитининг айтишича, Абдуқодирнинг клани билан энди Божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари бўлиб қолган Райимбек Матраимов ҳамкорлик қилган.

Финпол, Финразведка, «АКА»

Хабибула Абдуқодир президент Жээнбековнинг инаугурациясида

Журналистик суриштирувнинг биринчи қисми чиққандан кейин унда таъкидлаб ўтилган фактларни Финпол ҳам, Финразведка ҳам текширган. Суриштирувда Саймаити ва Матраимовлар кланининг алоқаси тилга олинган. 

Айни вақтда, Финразведка бошлиғи — Матраимовларга қуда бўлади. Финансравзедка давлат хизматининг етакчиси Ғуламжан Анарбаев Матраимовлар оиласининг аъзосига куёв бўлади. 

Финполда суриштирувнинг ортидан ишдан олинган Райимбек Матраимовнинг укаси ишлаган. Муассасанинг бошлиғи эса «AKA Petroleum» компаниясининг етакчиси Хабибулла Абдурахмон билан алоқадор. 

Бакир Таировнинг бир неча қариндошларига Абдуқодирнинг икки компанияси ва бизнес алоқалари бор. Таировнинг укаси Искендер — AKA Petroleumнинг бизнес ҳамкори ва «Терексай Жаштары»нинг ҳамасосчиси. «Терексай Жаштары» 2014 йили Қирғизистонда сурма кон ерини 4,5 млн долларга сотиб олган. 

Искендер Таиров вафот этгандан кейин «AKA Petroleum» компаниясини марҳумнинг аёли Чолпон Элмуратова ҳам ака-ука Таировларнинг поччаси Токтосун Туманбаев бошқарувга олишган. Туманбаев айни вақтда «Терексай Жаштары»нинг ҳам етакчиси.

Депутат Искендер Матраимовнинг рафиқаси Миновар Жумаева AKA Immobilienнинг асосчиси. Райимбек Матраимовнинг рафиқаси Уулкан Тургунова Абдуқодирнинг оиласи билан биргаликда Дубайда қурилиш лойиҳасига эга. Тургунова лойиҳада инвестор қатори кўрсатилган. Яна бир инвестор — Маймаитили Хадир бу Хабибула Абдуқодирнинг укаси. Учинчи иштирокчиси AKA International компанияси.