Финразведканинг етакчиси Матраимовлар оиласи билан қариндошчилик алоқасини тасдиқлади — бунга қадар у буни инкор қилган эди

433
Гуламжан Анарбаев. Сурат: Султан Досалиев / ҚР президентининг матбуот хизмати

Молиявий разведка давлат хизматининг етакчиси Гуламжан Анарбаев Матраимовларнинг оиласига қуда бўлишини тасдиқлади. У бошқарган муассаса финпол билан биргаликда  «Азаттык»нинг Матраимовлар оиласининг Қирғизистондан 700 млн доларнинг чиқариб кетилишига алоқаси бор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни текширмоқда.

«Матраимовлар бундан 20 йил аввар менинг синглимни келин қилиб олган. Катта ўғли 19 ёшга чиқиб қолди. Уларни қўй менга гап тегяпти деб ажратиб юборишим керакми? Ҳамма нарсани иш билан аралаштиравериш ҳам тўғри эмас», — деди Анарбаев.

Унинг билдирувини муассасанинг матбуот хизмати тарқатган. Аммо муассасадан раҳбарнинг синглиси ака-ука Матраимовларнинг қайси бирининг турмуш ўртоғи деган саволга «Клооп»га жавоб бера олишгани йўқ.

Анарбаев Матраимовлар билан ҳеч қандай муомаласи йўқлигини ва уларни ҳеч нарса боғлаб турмаслигини айтмоқда.

«Улар ўз йўлида, биз ўз йўлимизда юрамиз. Шу вақтдан фойдаланиб айтиб қўяйин, мана бир ярим йилдан бери ижтимоий тармоқларда, мени Асилбек Жээнбековга қуда, қариндош қилиб турли схемаларга қўшиб юришибди. Бу  ҳақиқатга тўғри келмаган миш-миш [...] Асилбек Шариповични телевизордан кўриб қолмасам, ўзи билан яқин таниш эмасмиз», — деди финразведканинг раҳбари.

Аввалроқ Давлат финразведканинг раҳбари Гуламжан Анарбаев «Спутник» нашрига унинг синглиси Руслан Матраимовнинг турмуш ўртоғи эканини инкор қилган. Анарбаев ва Матраимовларнингқариндошлик алоқаси ҳақида депутат Ирина Карамушкина айтиб чиққан эди.

У ўзининг фейсбук саҳифасида Анарбаев Матраимовлар оиласининг қудаси бўлишини ҳамда  Матраимовларнинг кичиги — Руслан — давлат финразведкаси раҳбарининг синглисини эри эканини ёзган.

Карамушкинанинг билдируви Матраимовлар оиласининг аъзоси Райимбек Матраимовнинг мулкини текширув ортидан бўлди. Финполиция унинг мулкини беш ойдан ортиқ вақтдан бери текширмоқда.

Ака-ука Матраимовларнинг каттаси ва парламентнинг депутати Искендер Матраимовнинг айтишича, уларни оиласини барининг мулклари текширилмоқда.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев муассасаларга Матраимовлар мулкини текширишни тезлатишни икки бор топширган эди.