Депутат Кожобек Риспаев «элита» атамасини Википедиянинг маълумоти билан тушунтириб берди

396
Кожобек Риспаев. Сурат: парламентнинг матбуот хизмати

Парламентнинг депутати Кожобек Риспаев govori.tvга берган интервьюсида «элита» деган атамани Википедиянинг мақоласи билан тушунтириб берди. Бунгача Риспаев «парламентда қирғиз халқининг элитаси ўтирибди» деб айтгани учун ижтимоий тармоқларда танқидга олинган.

«Бу ерда сиёсий элиталар ўтирибди деяпман, аммо ўша гуруҳга кирган элитанинг бири мен деб айтганим йўқ. Википедияда бу ҳақда ёзилиб турибди: Сиёсий элита  — бу ҳукумат тизимларида раҳбарлик позицияларини эгаллаган ва давлат учун аҳамиятли бўлган қарорларни қабул қилишда тўғридан-тўғри иштирок этган гуруҳ», — деди Риспаев.

Риспаевнинг айтишича, бу атамани у ўзи эмас, 19 асрда Сорель деган француз олими ўйлаб топган.

«Мен фақатгина ўша атамага таяниб айтаяпман, аммо худо олдида баримиз бирмиз», — деб тушунтирди депутат.

Риспаев собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг «манқа» парламенти ҳақида айтган сўзларига қарши жавоб тариқасида 12-июнда парламентда «элита» ўтирибди деб билдирган.

«Оғиздан чиққан сўзга жавоб берсин ва сиз жавобгарлиги сўранг. Бу ерда манқалар йўқ, қақириқлар йўқ. Қирғиз элининг элиталари ўтирибмиз, сиёсий элиталар ўтирибди. Шу сабабдан гапни эҳтиёт бўлиб сўзлаш керак», — деб айтган Риспаев.