Парламентда Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича комиссия тузилди

398

Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати 13-июнда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича депутатлар комиссияси тузилганини билдирди.

Унга 12 депутат кирди:

Канибек Иманалиев («Ата Мекен» фракцияси);

Омурбек Бакиров (КСДП фракцияси);

Евгения Строкова (КСДП фракцияси);

Кожобек Риспаев (КСДП фракцияси);

Максатбек Эгембердиев (КСДП фракцияси);

Талант Мамитов («Республика — Ата Журт» фракцияси);

Бактибек Райимкулов («Республика — Ата Журт» фракцияси);

Жиргалбек Турускулов («Республика — Ата Журт» фракцияси);

Канатбек Исаев («Киргизстан» фракцияси);

Алмазбек Токторов («Киргизстан» фракцияси);

Алтинбек Жунус уулу («Онугуу — Прогресс» фракцияси);

Бактибек Турусбеков («Бир Бол» фракцияси);

Депутатлар Атамбаевyи «манқа парламент» ҳақида айтган сўзларидан кейин даҳлсизликдан ажратиш масаласи бўйича комиссия тузишга қарор қилган. Собиқ президент бу сўзларни 8-июнда КСДПдаги тарафдорларининг олдида гапираётиб айтган эди.

КСДПнинг вакили Кундуз Жолдубаева «халқ собиқ президентни қамоққа олишга йўл қўймайди» деб билдирди.

16-майда президент Сооронбай Жээнбеков собиқ президентларни даҳлсизликдан ажратиш механизми бўйича қонунга қўл қўйган. Ҳужжат янги процедурани киргизади ҳамда унга кўра, давлатнинг собиқ раҳбари суд адолати олдида ҳимоядан ажратилиши мумкин, демак жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин  — аммо у президент бўлиб турган вақтдаги ишлари учунгина.

Шунингдек, қонун собиқ президентларга сиёсий фаолият юритишга тақиқ қўяди, масалан, партияни бошқаришга ёки унинг аъзоси бўлишга — бунинг учун улар ҳаётларининг охиригача давлатнинг моддий қўлловидан ажраб қолиши мумкин.

Қирғизстанда собиқ президент мақомига эга икки киши бор — Қирғизистонни 2010 йили апрель революциясидан кейин бошқарган Роза Отунбаева ҳамда 2011 йили олти йилга сайланган Алмазбек Атамбаев.