Батукаев иши: Суд Динара Сагинбаевани Миллий госпиталдаги бош шифокорни ишдан бўшатди

444

ИИВнинг матбуот хизматидан маълум қилинишича, суд қарори бўйича Динара Сагинбаева Миллий госпиталнинг бош шифокорлик хизматидан бўшатилди. Суд бундай қарорни терговнинг илтимоси бўйича қабул қилган.

Сагинбаева криминал авторитет Азиз Батукаевнинг 2013 йили қамоқдан ноқонуний бўшатилишига алоқадорликда айбланмоқда. У ўша вақтда соғлиқни сақлаш вазирлигининг етакчиси бўлиб ишлаб турган.

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири 15-майда қамоққа олинган, аммо бир ҳафтадан кейин уй қамоғига чиқарилган. У суднинг қарори бўйича уйда кечки 10дан эрталабки 6гача бўлиши керак эди,  шу сабабдан у ишга бориб турган.

Қирғизистон ҳукумати мазкур иш бўйича Сагинбаевадан ташқари  собиқ вице-премьер-министр Шамил Атахановни, собиқ бош прокурор Аида Саляновани қўлга олган. Шунингдек, Батукаевнинг бўшатилишига асос бўлган «лейкоз» ташҳисини қўйган шифокорлар ҳам қамоққа олинган.

Кейинчалик тиббий хулоса сохта экани маълум бўлган, аммо Батукаев мамлакатдан чиқиб кетишга улгурган.