Санэкоинспекция чиқиндини ёққани учун «Ала-Тоо» ресторанига огоҳлантириш берди

374

Октябрь туманининг Санэкоинспекцияси (СЭИ) Бишкекнинг жанубида жойлашган «Ала-Тоо» ресторанини текширди. Ўтган якшанба куни рестораннинг ҳудудида ёнғин чиққан — бир қарашда, ишхонага тегишли кафе ёнаётгандек сезилган. 

ФҲВ чиқинди ёнганини хабар қилган — бунинг учун жарима кўзда тутилган. Қонунни бузиш ҳақида кодекснинг 71-моддаси бўйича, чиқиндини ёққанлик учун 23 минг сом жарима солинади. Текширувдан кейин Санэкоинспекция ресторанни огоҳлантирди.

«“Ала-Тоо” ресторанининг администрациясига нисбатан тегишли чоралар кўрилди, аниқланган бузишларни бартараф қилишга ёзма огоҳлантириш ёзиб берилган», — деб билдиришди СЭИдан «Клооп»га.

Чиқиндини ёқиш атроф-муҳитга сезиларли зарар етказади. Масалан, елим бутилка ёқилганда ҳавога зарарли моддалар ажралиб чиқади. Агар қурулиш материллари ёқилган бўлса, улар азотнинг, серанинг ва фосфорнинг заҳарли моддаларини чиқаради. Улар хатто ўт ўчирилгандан кейин ҳам хавфли бўлиши мумкин. 

Бишкекнинг ҳавоси ўт ёқишларсиз ҳам ночор аҳволда — ҳавонинг таркибида кўплаб концентрацияси мавжуд, айниқча азотнинг диоксид ва формальдеги. Қирғизистон ҳукумати Бишкекдаги ҳавони  булғанишининг асосий сабаби қатори ҳусусий сектор ва автомобилларни атаб келишади. Ҳусусий турар жойлар совуқ мавсумларда уй иситиш учун кўмир ва ўтиндан ташқари чиқиндиларни ҳам ёқишади.