Депутатлар ҳукуматнинг контрабандага қарши курашини «қаноатланарли» деб топишди

470

Депутатлар вице-премьер-министр Жениш Разаков ва ички ишлар министри Кашкар Жунушалиевнинг декларацияга киргизилмаган товарларни киргизишга ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишга боғлиқ ҳисоботларини тинглашди. 

Дастлаб депутатлик комитетлари ҳукуматнинг контрабандага қарши курашиш бўйича ишини «қаноатланарли эмас» деб топишган. Аммо кейинчалик айни йиғинда депутат Омурбек Бакиров хулосани «етарли эмас» деган тушунтирмага ўзгартиришни таклиф қилиб, уни йиғинда ўтирган 74 депутат қўллаб берган. Шундан кейин ҳукуматнинг матбуот хизмати бу хулосани  «қаноатланарли» деганга тенг қилиб қўйган.

«Ата Мекен» фракциясининг лидери Алмамбет Шыкмаматов парламент ўзини яхши жиҳатдан кўрсатгани йўқ деб ҳисоблаб, Разаковдан «кейинги олти ойда шу рақамларнинг тузатилишини» талаб қилди.

«Контрабанда масаласи жуда оғир. Буни ходимларни алмаштириш ёки бошқа чоралар билангина бартараф қилиш мумкин эмас. У билан тизимли тарзда курашиш керак», — деб келтиради «Азаттык» вице-премьер-министрнинг сўзларини.

Контрабанданинг кенг кўлами

Ҳукуматнинг контрабандага қарши курашиш ишини журналистларнинг божхонадаги контрабанда ҳамда коррупция бўйича суриштируви чиққандан кейин қаноатланарли деб топишди. Суриштирувга кўра, нуфузли қирғиз амалдорлари билан алоқадор хитойлик тадбиркор Хабибулла Абдуқодир йил бўйи Қирғизистон орқали ЕОИИ ўлкаларига контрабанда товарларни ташиб турган. 

Товар газлама қатори расмийлаштирилиб, минимал тўлов олинар эди. Аммо юк машиналарда айни вақтда газлама эмас, ундан ҳам қиммат баҳо товарларни олиб ўтишар эди. Коррупция тармоғи шакллантирилган. У товарларни газлама шаклида расмийлаштиришгагина ёрдам бериб қолмай, Қирғизистондан деярлик миллиард долларни ноқонуний чиқаришга ёрдам берган. 

Аммо суриштирувсиз ҳам, контрабанда бир неча бор парламентда катта жанжал ва мунозаралар чиқишига сабаб бўлган. Депутатлар ўнлаб йиллар давомида ёқилғи мой контрабандасини муҳокама қилишган - вақти-вақти билан контрабандачилар қўлга олиб турилади, бундан ташқари бу гуруҳлар аъзолари ўқ отган ҳолатлар ҳам бўлган. Масалан, Тўқмоқдаги отишма, ўшанда парламентнинг депутати Урмат Самаевнинг номи тилга олинган. У парламентда ҳуқуқ тартиби, жиноятчилик билан курашиш ҳамда коррупцияга қарши кураш бўйича қўмита раҳбарининг ўринбосари. 

Контрабанда билан яна бир бошқа депутат Дамирбек Асилбек ўғлининг ҳам алоқадор экани айтилади. У 2018 йили февралда Қозоғистонда қўлга олинган. Унни божхонасилар, чегарачилар, брокерлар ҳамда ишсизлардан иборат «контрабандачилар бандасининг бошчиси» деб ҳисоблашади. 

Миллий статистика қўмитасининг 2017 йилга қарата маълумотига кўра, яширин иқтисод Қирғизистон ЯИМнинг 24% ташкил қилади. Контрабанда расмий назорат ўтказиш жойлари орқали, жумладан аниқланмаган чегара ҳудудлари орқали ўтади.