МХДҚ «Азаттык»нинг журналистларини сўроққа келишини талаб қилмоқда

396

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) 4-декабрда божхонадаги коррупция ва Қирғизистондан ноқонуний чиқариб кетилган 700 млн доллар бўйича журналистик суриштирувнинг материаллари бўйича «Азаттык» радиоси журналистларининг шаҳсан иштирокини талаб қилмоқда. 

Бунгача «Азаттык Медиа»нинг таҳрияти журналистлар ҳозирда чет ўлкада юргани сабаб видео алоқа орқали барча саволларга жавоб беришга тайёр эканини билдирган.

Аммо МХДҚдан тергов харакатларига скайп ёки бошқа техник воситалар орқали қатнашиш мумкин эмаслигини ва сўроққа келиб қатнашиш кераклигини билдиришди. 

«Шу боис [...] Идирис Исаков билан Мухаммедали Токтакуновнинг МХДҚ тергов органига иштирокини таъминлаб беришни илтимос қиламиз», — деб билдиради МХДҚ.

Муассаса бунгача фуқаровий фаолларни, парлаент депутатлари Алтинбек Сулайманов ва Дуйшон Торокуловни ҳамда собиқ депутат, сиёсий фаол Ширин Айтматовани ҳам сўроққа чақирган.  

МҲДҚдаги терговлар 

МХДҚ 2-декабрда журналистик суриштирувга иштироки бор деб ҳисоблаган одамларни терговга чақирди. Аммо, сўроққа чақирилган одамларнинг тўлиқ рўйхати айтилмаган. Пресс-релизда улар «бошқалар» деб кўрсатилган. 

Ҳозирча ҳуқуқ тартибот органлари ўлимидан аввал журналистларга коррупция кўлами бўйича маълумотларни ўтказиб беришга улгурган хитойлик тадбиркор Айэркен Сайматининг ўлдирилиши бўйича иш билан машғул. У божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан ишлаб, ўлкадан 700 млн доллардан ортиқ пулни ноқонуний чиқарган ва контрабанда товарларнинг эгаси Хабибулла Абдуқодирга ёлланиб ишлаганини айтиб берган. 

Саймаитининг ўлдирилиш иши бўйича собиқ консул Эркин Сопоков билан божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов сўроққа олинган. Матраимов сўроқда беш соат ўтирган, Сопоков эса қўлга олинган — у лавозимини суиистеъмол қилишда айбланмоқда, чунки Саймаити унинг автомобилини қўлланиб юрган. Дипломат хизмат машинани бегона одамга, бўлиб ҳам Қирғизистонда қидирувда бўлган одамга бермаслиги керак.