ТИВ: Ироқдан 70 болани қайтариб келиш режалаштирилмоқда 

497

Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков 10-сентябрда билдирди. У қирғизистонликларни қайтариш жараёнини «содда эмас» деб атаб, уни бир кунда «хал қилиб қўйиш мумкин эмас» деб қўшимча қилди. 

«Ҳукумат чет ерда юрган қирғизистонликларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилишга чуқур эътибор қаратиш ортидан, шу масалага етди. Бу ерда молиялаш, Қирғизистонга қайтариш, бўшатиш, миллатини аниқлаш ҳамда бошқа масалалар бор», — деб келтиради «Кабар» нашри Айдарбековнинг сўзларини.

Ташқи сиёсий муассаса раҳбариннг айтишича, ота-онаси жанг майдони ҳудудида бўлиб қолган болаларни қайтариш бўйича чўзлашувлар «муваффақиятли тугаган».

«Бугунги кунда гап Ироқдан олиб келинувч 70 бола ҳақида бўлмоқда. Аммо болаларнинг охирги рўйхати уларни ота-онасининг розилиги билан ўша ерда қабул қилинади», — деди Айдарбеков.

Вазир шунингдек ҳукумат Суриянинг ҳукумати билан ҳам қирғизистонликларни ўлканинг ҳудудидан Қирғизистонга қайтариш имконияти ҳақида сўзлашувларни олиб бораётганини қўшимча қилди. 

ТИВнинг маттбуот хизматидан болаларнинг ота-оналарини ҳам Қирғизистонга қайтариш режалаштириляптими ёки йўқми деган «Клооп»нинг саволига жавоб бера олишгани йўқ. 

Аввалроқ фаоллар ўз кучлари билан Ироқ ва Суриядан 150 нафар она-болани юртига қайтаришга тайёр эканини билдиришган эди. Шунингдек фаоллар уларни реабилитациялашга ёрдам беришни ваъда қилишган. 

Қирғиз ҳукуматининг маълумотига кўра, Сурияга 800га яқин қирғизистонлик кетган — уларнинг бир қисми вафот этган деб ҳисобланади, аммо тирик қолган аёллар ва болалар ҳақида маълум. Улар Сурия ва Ироқда қочқинлар учун лагерларга бўлиштирилган, аммо уларнинг аниқ сони номаълум.