Асановни ҳайдовчисининг яқинлари ҳукуматдан уни қамоқдан чиқаришни илтимос қилишди 

487
Дамирбек Пайзилда ўғлининг яқинлари матбуот анжуманида. Сурат: Хамидулло Узаков

ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг ҳайдовчиси Дамирбек Пайзилда ўғлининг яқинлари 10-сентябрда Ўш шаҳрида матбуот анжумани ўтказишди. Улар ҳукумат вакилларига ва ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилишиб, унинг эҳтиёт чорасини ўзгартиришни илтимос қилишди. 

«Дамир кичкиналигидан харакатчак, спорт деганда еган ошини қўган бола. У Туркиянинг Анталия шаҳрида яқинда ўтадиган кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатига тайёрланаётган эди. Бундай йигитларни Қирғизистон мушкул кунга қолдирмай, унга боғлиқ ишни адолат билан қараб, муваффақиятларга эришишига имкон бериши керак деб ўйлайман» — деб билдирди унинг акас Памирбек Пайзилда ўғли.

Пайзилда ўғлининг яқинлари унинг ноқонуний ишларга бормаслигига ишонишини билдиришди. 

Курсан Асановнинг ҳайдовчиси, милициянинг сержанти 22 ёшдаги Дамирбек Пайзилда ўғли 24-августда қўлга олиниб, 23-октябрга қадар вақтинча ушлаб турилувчи жойга киргизилган. Ҳарбий прокуратура уни «Лавозимин суиистеъмол қилиш»да айбламоқда.

Бош прокуратурадан маълум қилинганидек, Пайзилда ўғли Алмазбек Атамбаевнинг уйи штурмга олинаётганда собиқ президентнинг тарафдорларига қизғиш пакетнинг ичидаги буюмларни ноқонуний ўтказиб бериш иши бўйича гумонланувчи қатори ўтмоқда. 

13-августда WhatsApp мессенжерида Асановнинг Атамбаев билан сўзлашувларни олиб бораётгани тасвирланган видео тарқаган. Видеодаги ёзувларга кўра, собиқ президент ИИВ раҳбарининг ўринбосарига қизғиш пакет бергани айтилган. Мазкур пакетнинг ичида «маҳфий ҳужжатлар, қимматбаҳо бумюмлар ва пул» бор бўлигани маълум қилинган.