Абилгазиев «ИИВни виждонсиз ходимлардан тозалашни» топширди

Сурат: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев жиноятларни ёпиб-яширган «виждонсиз ва нопрофессионал ходимларга» милицияда ўрин йўқлигини билдирди. 

Ҳукумат раҳбари билдирганидек, Ички ишлар вазирлигида шошилинч турда кадр сиёсати бўйича чораларни кўриш лозим. 

«Ўз қаторини милициянинг обрўсини тўккан, жамиятнинг манфаатига қарши туриб,давлатнинг барча харакатларини зое қилган виждонсиз ходимлардан тозалаш керак», — деб айтилади ҳукумат етакчисининг билдирувида.

Абилгазиевнинг айтишича, ҳукумат «инновация қарорлари киргизиб, милициянинг техник ускуналарини яхшиламоқда», бироқ ҳуқуқ тартибот органлари фуқароларнинг ишончини қайтариш учун ишлаши керак. 

«Обрў-эътиборининг пастлиги ва ҳуқуқ тартибот органларини бошқарувдаги маълум бир кризис Ички ишлар вазирлигининг етакчилигига милицияни реформа қилиш бўйича қатъий чораларни кўришга илҳомлантириши керак.[...] Ходимларни ҳалол ва виждонан ишлашга, қонунга асосланиб ҳамда инсон ҳуқуқларига қатъий риоя қилишга ундовчи ечимларни ишлаб чиқишимиз керак», — деди ҳукумат раҳбари. 

Премьер-министр мазкур билдирувни 28-августда Бишкекда юз берган аёвсиз муштлашувга боғлиқ жамоатчиликнинг ҳуқуқ тартибот органларига нисбатан айтган танқиди ортидан тарқатди. 

Ўшанда жанжал чиққан ерга келган милиция ходимлари муштлашувнинг икки иштирокчисини қўлга олиб, шундан сўнг қайта қўйиб юборишган. Шубҳалилар яшириниб, шундан кейин қидирувга берилган. 

ИИВда милиционерлерга қарши ички текширув бошланган. Кейинчалик қочиб юрган кишиларнинг акаси Чуй ВИИББнинш майори бўлиб ишлаб юргани маълум бўлган. Терговнинг юриши натижасида, у милициядаги ишидан бўшатилган, муштлашганларни қўйиб юборган милиционерларни жиноятни яширишда айблашган. 

Милиция муштлашувнеинг яширинб юрган иштирокчиларини бир ҳафтага яқин излаб, аммо 6-сентябрда шубҳалилар ўз ихтиёрлари билан ҳукуматнинг қўлига таслим бўлишган. Улар ТИЗОга киргизилиб, айбланаётган милиционерлар эса уй қамоғига чиқарилган.