Қирғизистон мактаб таълимининг рейтингини текширишга қайтмоқчи. Бу нима учун муҳум?

488

Собиқ таълим вазири Гулмира Кудайбердиева мактаб ўқувчилари 2024-йили халқаро PISA синовига тайёрланмоқда деб билдирди. Бу синов ўқувчиларнинг саводини баҳолайди.  

Қирғизистон синовга икки марта қатнашган — 2006 ва 2009-йиллари — ўшанда икки марта охирги ўринларни эгаллаб, шундан кейин билим сифатини текширишга қатнашишдан бош тортган. 

Кудайбердиеванинг айтишича, вазирликда компетентлик асосида тузилган бошланғич мактабнинг янги стандартларини қабул қилишган. Мазкур услубнинг моҳияти мактабда олган билимни қўллай олиш қобилиятида. 

«Бошланғич синфда ўқиётган ҳозирги болалар  — бу PISAга текширувга борадиган айни 15 ёшдаги ўқувчилар», — деди Кудайбердиева.

Масалан, тилларни ўрганиш энди коммуникатив услубга асосланган. Бу дегани ўқувчилар ўрганаётган тилида гапиришни билиши керак эканини англатади.Кудайбердиеванинг айтишича, бу қирғиз ва инглиз тилларига тегишли. 

Маориф вазирлигидан маълум қилинишича, Қирғизистонда синовни ким ва қайси пулга ўтказиши ҳозирча номаълум. 

Аввалроқ Қирғизистонда PISAни ўтказишга ёрдам берган Билимни баҳолаш ва ўқитиш услублари маркази (ББЎУМ) ташкилоти лойиҳа бўйича уларда қўшимча маълумот йўқ эканини билдирди. 

«Бизда келишув ҳам, ҳеч нарса йўқ. [...] Биз аввалги текширувларни ўтказганмиз, бироқ ҳар бир вақтда биз билан шартнома тузишган», — деб билдиришди ББЎУМдан.

Охирги марта синовга 173 мактабдан 4,9 ўқувчи қатнашган. 

PISA нима учун аҳамиятли? 

PISA — бу 15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг ўқиш, математика ва таълимдаги қобилиятларини баҳолаш бўйича халқаро дастур. Синов 2000-йилдан бери Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича ташкилот (OECD) тарафидан ўтказиб келинади. 

Муайян ёшнинг танлаб олиниши қуйидагича тушунтирилади: аксарият мамлакатларда 15 ёшга келиб қолган ўқувчилар ўқишларини давом эткиси келиб-келмаслигини хал қилишга қобил бўлиб қолишади.

Тадқиқот ҳар уч йилда эътибор кўп қаратилаётган тармоққа диққат қилиш билан ўтказилади. Масалан, 2012-йили ўқувчиларнинг креатив фикр қилишини қўшимча тест билан эътибор математикага қаратилади. 

2024-йили синовнинг уюштирувчилари илмга эътибор қаратишади. Ўқувчиларнинг рақамлаштириш асносида билим олишга иқтидори, бундан ташқари, уларнинг хорижий тиллар тармоғидаги билимлари текширилади. 

Ҳукуматлар таълим соҳасида ўз сиёсатини туза олишига ёрдам бериш учун PISA тестнинг натижаларини бир йилдан кейин эълон қилади. 

Қирғизистон синовдан икки марта охирги ўринни эгаллаб қолгандан кейин ўлканинг ҳукумати унга қатнашишдан бош тортган. 2013-йили билим беришнинг вазири бўлиб турган Канат Сидиков мамлакатдаги таълим ислоҳоти сабаб PISAга қатнашиш вақтинча тўхтатилганини билдирган. 

Ўша йили мамлакатнинг PISAга қатнашишига ҳомий бўлган Жаҳон банкининг Қирғизистондаги вакиллари Маориф вазирлиги синовнинг бундан кейин ҳам ўтказишни молияшни илтимос қилмаганини билдиришган.