ИИВ қалбаки рақам учун жарима миқдорини икки баробарга кўпайтиришни таклиф қилди 

564

Ички ишлар вазирлиги қалбаки рақамли автомобилни бошқаргани учун кўзда тутилган жаримани кўпайтириш бўйича қонун лойиҳасини жамоат муҳокамасига чиқарди. Бу «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасининг камералари аниқлаётган йўл харакат қоидаларини бузганларга қарши курашиш учун таклиф қилинмоқда. 

Давлат рақами сохта автомобилни бошқарганлик учун ҳозирда амлда бўлган жазо қиймати 10 минг сомни ташкил қилади. Агар ИИВнинг ташаббуси қўллов топиб, таклиф қабул қилинса, жарима пулининг миқдори 20 минг сомгача кўпаяди. Жаримани тўламай қўйганлик учун қоида бузган одамга жиноят иши қўзғалиши мумкин. 

«“Ҳавфсиз шаҳар” лойиҳасининг иши доирасида ҳайдовчиларнинг қоида бузарликлари аниқланмоқда. Кўпчилик бошқа рақам тақиб олишни   ўзларига йўл қилиб олишган», — деб айтилади ИИВнинг таклифида.

ЙХХХББнинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, сохта давлат рақами ҳақида барча рўйхатга олинган рақамларнинг базаси мавжуд Мониторинг марказининг ёрдами орқали билса бўлади. 

«У ерда сохта рақамли ҳайдовчиларнинг йўналтирилган маълумотлари тушиб туради. Авто инспекторлар машиналарни шу йўналтирувчи маълумотлар бўйича тўхтатиб, рўйхатга олинганлиги бўйича гувоҳномани текшириб, автомобилнинг ҳақиқий рақамини била олишади», — деб билдиришди ЙХХХББдан. 

«Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси ҳозирча Бишкек ва Чуй вилоятидагина ишламоқда. Йўл харакат қоидасини бузганлик учун автомобил эгаларига жарималарни 2019 йилнинг мартидан бошлаб ёзиб бера бошлашган. 

Ҳукумат «Ҳавфсиз шаҳар»ни 2019 йилнинг охиригача Қирғизистон бўйича ишга киргизишни режалаштирмоқда. Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитасининг маълумотига кўра, жами бўлиб ўлканинг йўлларида 270 камера ва 40 кўчма мобил аппарата пайдо бўлади. 

Лойиҳа ишга кириб бошлагандан кўп ўтмай ҳайдовчиларнинг аксарияти йўл харакати қоидаларини бузганлик учун кўрсатилган жарималарнинг кўплигидан шикоят қила бошлаган. Кейинчалик ҳайдовчиларнинг шикоятларини парламентнинг депутатлари ҳам қўллаб чиқишган.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев май ойининг бошида йўл харакати қоидаларини бузганлик учун кўзда тутилган жарима миқдори қанчалик адолатли эканини тадқиқ қилишни ишчи гуруҳга топширган. Айрим ҳуқуқ ҳимоячилари бу йўл харакат қоидаларини бузишнинг кўпайишига олиб келади ва пиёдаларнинг ҳавфсизлигига таъсир қилади деб ҳисоблаб, бу қарорни танқид қилишган.