Ўшнинг вице-мэри маст аҳволда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

450

Патрул милицияси Ўшнинг вице-мэри Жасур Азимовга маст ҳолатда машина ҳайдагани учун жарима солди. Азимовнинг айтишича, у Тошкентдан келган меҳмонларга Ленин ҳайкалини кўрсатмоқчи  бўлган.

Азимов қўлга олинаётган вақтда олинган видео ижтимоий тармоқларда 28-августда пайдо бўлган. Видеода Азимов спиртли ичимлик ичганини тан олган.

«Видеога олиб… Бля. Кўришамиз-ку блять эй. Йўқ, сен бунақа “дерзский” бўлиб блять, видеога олиб блять, “кимсиз?” деб… Ичиб олдим, ҳа, тан оляпман», — деб айтган вице-мэр видеога олаётган одамларга.

Видеодан Азимов Ўш шаҳри бўйича экскурсия қилаётганини, марказий майдонга эса Ленин ҳайкалини кўрсатгани келганини кўрса бўлади. «Ленинни кўрсатиб қўяй, Ленин йўқда ҳеч қаерда», — деб билдирди Азимов.

Ўш мэриясининг матбуот котиби Азимовнинг машинаси 24-августда тўхтатилганини билдирди.

«Вице-мэрнинг айтишича, шу куни у машина ҳайдамаган. [...] Видеога олаётган милиция ходимлари уни мазхара қила бошлаган. Уларнинг бу қилганлари нотўғри. Агар у бош эгмаса ёки қаршилик кўрсатган бўлса, унда бошқа гап эди», — деб билдирди матбуот котиби.

Ўш шаҳар ИИББнинг матбуот котиби Замир Сидиков вице-мэр Азимовнинг машинаси жарима майдончасига киргизилганини «Клооп»га тасдиқлаб  берди. Амалдорга 17,5 минг сом жарима солинган.

«Унга маст аҳволда машина ҳайдагани, ундан ташқари тақиқланган [марказий майдонда кечки соат 20:00дан сўнг машина ҳаракати тақиқланади] ердан ўтгани учун жарима солинди», — деди Сидиков.

Бундан ташқари, вице-мэр Жасур Азимовга нисбатан хизмат текшируви юргизилади.

Сурат: Ынтымак