Маданият вазири фейк янгиликларга қарши курашишни таклиф қилди

470

Ахборот, маданият ва туризм министри Азамат Жаманкулов фейк янгиликларни назорат қилиш учун қонунларни ишлаб чиқишни таклиф қилди. У бу тўғрисида 29-августда давра суҳбати вақтида билдирди.

«Қирғизистонда фейк янгиликларга қарши курашадиган механизмлар зарур. [...] Бу айниқса ижтимоий тармоқлардаги саҳифа эгаларига тегишли. Улар ўз постларини тозалаши керак», — деб айтди Жаманкулов.

Жаманкулов таъкидлаб ўтганидай, жавобгарлик чоралари оғирлашади, айниқса дин ҳамда миллатлараро масалалар бўйича.

У Қирғизистонда Хитой инвесторларини Хитойнинг спецнази ҳимоя қилиши тўғрисида яқинда пайдо бўлган фейк маълумотни мисол сифатида келтирди.

«Бу Хитой ҳамда Қирғизистон ўртасидаги муносабатни ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Халқ аниқ маълумотларни олиб туриши учун биз ҳаракат қилишимиз керак», — деб қўшимча қилди у.

Қирғизистон ҳукумати ОАВларга тез-тез босим кўрсатишга ҳаракат қилиб турибди. Масалан: 2017-йилнинг март ойида Бош прокуратура «Заноза» ва «Озодлик» онлайн нашрларини «ёлғон маълумот» тарқатган деб айблаб, уларни судга берган.

Бош прокуратура ўша вақтда президент бўлиб турган Алмазбек Атамбаевнинг ор-номуси ҳамда қадр қимматини шундай қилиб ҳимоя қилган.

Натижада Атамбаев «Заноза» нашри ва унинг икки асосчиларига қарши судда ютиб, улардан жами 27 млн сомлик компенсация талаб қилган. Атамбаев президентлик хизматидан кетгандан сўнг маблағни тўлатиш бўйича талабларини чақартириб олган.

Ҳозирда президент Сооронбай Жээнбеков ҳам 24.kg нашри ва журналист Кабай Карабековга қарши бир неча миллионлик даъво очган. Бу унинг сайлов компаниясининг вақтида бўлган. Давлат раҳбари бўлиб сайлангандан сўнг у нашр ҳамда журналистга нисбатан қўйган моддий даъволаридан бош тортган.