Атамбаев иши: Бош прокуратура 20 мулкини қамоқдан чиқарди

435
Сурат: Марат Уралиев, Kaktus Media. Джал-23 кичик туманидаги уй

Бош прокуратурадан 23-августда маълум қилинишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг иши бўйича рўйхатда кўрсатилган мулкларнинг 20си қамокдан чиқарилди.

Жал-23 кичик туманидаги кўп қаватли уйнинг 18 хонадони ва «Телерадио ташкилотлар ассоциацияси» юридик томонларнинг уюшмаси қамоқдан чиқарилган.

Жами Атамбаевнинг ва унинг яқин қариндошларининг кўчмас ҳамда кўчма 135 мулки қамоққа олинган эди. Шунда Бош прокуратура бу объектларнинг барчаси Атамбаевга ҳамда унинг қариндошларига тегишли деб билдирган.

Қамоққа олинган мулкларнинг рўйхати эълон қилингандан сўнг Жалдаги кўп қаватли уйнинг турғунлари уйларини 1996-йили сотиб олишганини ва қамоқдан чиқаришга ҳаракат қилишларини билдиришган.

Шунингдек «Телерадио ташкилотлар ассоциацияси»нинг вакиллари мулклари янглишмовчилик билан  қамоққа олинганини айтиб чиқишган. Уюшмасининг вакилларидан бири билдиришича, бу «Апрель» телеканали ассоциациянинг асосчиларининг бири сифатида ҳисоблангани учун шундай бўлиши мумкин.

Ҳозир Бош прокуратура МХДҚ ва ИИМнинг тезкор бўлимларига собиқ президентнинг ҳамда унинг қариндошларининг бошқа кўчмас мулкларини, «ноқонуний ишлаб топилган моддий бойликларини» топиб, аниқлашни топширди.

Алмазбек Атамбаев 7-8-августда резиденциясининг штурмга олиш вақтида қўлга олинган. Натижада бир спецназ вафот этган, 170 киши жабрланган.

У криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши тўғрисидаги иш бўйича милициянинг сўроғига учинчи марта келмагандан сўнг куч қўллаш билан қўлга олинган.

Собиқ президентга қўлга олингандан сўнг коррупция тўғрисида олти иш бўйича айб қўйилган. Бу ишларни парламентарийлар Атамбаевни даҳлсизликдан ва собиқ президент статусидан ажратиш учун кўриб чиқишган. Бундан ташқари, собиқ президент «Қотилликни уюштириш», «Оммавий тўпалонлар уштириш», «Одамларни гаровга олишни уюштириш» ва бошқа «оғир жиноятлар» бўйича гумонланмоқда.

Бунинг барчаси Атамбаев ҳамда унинг қариндошлари билан собиқ вориси Сооронбай Жээнбеков ўртасидаги кўпга чўзилган келишмовчилик ортидан юз берган.