Amnesty International ташкилоти Рита Карасартовага қўйилган айбни бекор қилиш бўйича 400 мингга яқин имзо тўплади

266

Имзолар фаолни қўллаб-қувватлаш учун 2023 йили «Каттар марафону» глобал кампанияси доирасида тўпланди. Ташкилотнинг баёнотида Карасартовага қўйилаётган «Ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат қилган» деган айблов ўйлаб чиқарилган ва у 15 йилга озодликдан ажратилиш эҳтимоли айтилади.

«Ритани қўллаб-қувватлаш учун тўпланган имзолар сони — бу Қирғизистондаги сиёсий репрессиядан жабрланган Ритани ва бошқа фаолларни, журналистларни ва ҳуқуқ ҳимоячиларни глобал қўллаб-қувватлашнинг ва бирдамликнинг далили», — деди Халқаро амнистия ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Вайердинг.

Тўпланган имзолар Қирғизистон ҳукуматига ўтказилиб берилди.

2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга беришга қарши чиққан 30га яқин фаол, сиёсатчи қўлга олинган. Уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деган айб қўйилган. Улар орасида Рита Карасартова ҳам бўлган. У 6 ой тергов қамоғида ўтириб, кейин уй қамоғига чиқарилган.