«Бир грамм ҳам ўғирланмайди». Жапаров олтин билан боғлиқ ижтимоий тармоқдаги видео бўйича гапирди

305

«Олтин ўғирлаб бошқа давлатларга чиқараётган шахслар шундай видео қилиб, кейин ижтимоий тармоқда ўзлари тарқатадими? Бугунги кунда бизнинг давлатга тегишли олтин конлардан тоннаси бу ёқда турсин, бир грамм олтинни ҳам ҳеч ким ўғирлай олмайди», — деб ишонтирди у.

Президент олтин билан боғлиқ ишга унинг ака-укасини алоқаси бор деган фикрга «улар чет давлатга бир нарса чиқариш тугул, ташқаридан ташишмоқда» деб жавоб берди.

«Мен қанча вақт президент бўлиб ўтираман билмайман, уни бир Худо ўзи билади. Муддатим тугаб хизматдан кетаётганда фақат ўзим эмас, ака-укаларим, бола-чақамнинг қайсиниси мамлакатимизга қанча маблағни қаердан сармоя қилиб олиб келгани, қайси муассасаларни қуришгани, қайси тармоққа қанча маблағ ўтказгани, қирғиз элига, мамлакатимизга қандай фойда олиш келишгани ҳақида ҳар бирига ҳисобот бердираман», — деди Жапаров.

Шунингдек, у ҳозирги вақтда олтиннинг миллий захираси 52 тонна эканини таъкидлаб, халқни ёлғон видеоларга ишонмасликка чақирди.