Кун сурати: Садир Жапаровнинг ўғлини таъзияси

488
Сурат: «Турмуш»

Иссиқ-Кўл вилоятидаги Туп туманининг Кен-Суу қишлоғида судланган собиқ депутат Садир Жапаровнинг фарзанди Дастан Садир ўғлининг дафн маросими бўлиб ўтмоқда.

Жазони ижро қилиш давлат хизмати (ЖИДХ) 27-августда Жапаровнинг ўғлини сўнгги йўлга кузатиш маросимига рухсат берган.

Дастан Садир ўғли Кўк-Жар қишлоғида 22-августга ўтар кечаси автоҳалокатга учраган. «У мотоциклнинг рулида кетаётиб [транспортни] бошқара олмай “Тойота” билан тўқнашиб кетган. [...] Тўқнашув натижасида Дастан қулаб кетган ва “Лексус 330” машинасига урилган», — деб айтилади патрул милициясининг билдирувида.

Шифокорлар унинг умри учун тўрт кун курашишган, лекин у ҳушига келмай вафот этган.

Суд 2017-йили Жапаровни Иссиқ-Кўлни собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олиш иши бўйича айбдор деб топган. Каптагаев у вақтда Жапаровга даъво қилишдан бош тортганлигига қарамасдан 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Кейинроқ Олий суд унинг ишини кучга кирган янги Жиноий жазо кодексига боғлиқ яна қайта кўриб чиққан ва жазо муддатини 10 йилгача қисқартирган.