Финпол Албек Ибраимовни гувоҳ сифатида сўроққа чақирди

421

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (финпол) 27-августда собиқ мэр Албек Ибраимовни гувоҳ сифатида сўроққа чақирди.

Ибраимовни адвокати Сергей Слесарёвнинг «Клооп»га айтишича, собиқ мэрни МХДҚнинг тергов изоляторидан «огоҳлантиришсиз» чиқариб, «сўроққа олишга ҳаракат» қилишган.

Бундан ташқари, Слесарёв Ибраимовга финполда қандай тергов амали юрганини тушунтириб беришмаганини билдирди.

«Бу Ибраимовнинг маълумот олиш ҳуқуқини бузиш, Ибраимовнинг гувоҳ сифатида ҳуқуқини бузиш [...] Қонун бўйича қилишмади», — деди Слесарёв.

Адвокатнинг айтишича, Ибраимов терговчиларнинг сўроқларига жавоб бермай қўйган, шу сабабли сўроқ собиқ мэрнинг розилигт билан, 29-августга сурилган.

«Ибраимов — бу огоҳлантиришсиз тегинса бўлаверадиган буюм эмас, у фуқаро», — деди Слесарёв.

Финполнинг матбуот хизматидан Ибраимов сўроққа 27-августда чиқарилганини тасдиқлашди. Ундан билдирилишича, тергов ҳозирча собиқ мэр қайси иш асосида сўроққа чақирилганини ошкор қилмайди.

Албек Ибраимов — Бишкек мэри бўлган вақтдаги коррупция билан боғлиқ иш бўйича айбланувчи. У  «муниципал ерларни ноқонуний бериш» ва «Нурлуу жээк» пансионатини сотган деб айбланмоқда. Унинг ишини Бишкекнинг Ленин район суди кўриб чиқмоқда.

Ибраимов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин издошларидан бири. Ибраимовга нисбатан жиноий иш қўзғалганда Атамбаев бундай йўл билан муҳолифатга босим қилгиси келади деб билдирган. Атамбаев бир ярим йилдан ортиқ вақтдан бери собиқ издоши ва ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан аразлашиб келади. Атамбаев ўзи ҳам қўлга олиниб, бир неча моддалар бўйича айбланмоқда.