Атамбаевнинг қўлга олиниши: Ҳалок бўлган махсус бўлим зобитига «Эрдик» медали топширилди

397

Президент Сооронбай Жээнбеков МХДҚнинг махсус бўлинма командирининг ўринбосари Усонбек Ниязбековни вафот этгандан сўнг «Эрдик» медали билан мукафотлаш ҳақидаги фармонга қўл қўйди. У 7-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида вафот этган.

Ниязбеков «аскарлик бурчини бажаришда кўрсатган шахсий қаҳрамонлиги» учун мукофотланди. Шунингдек Ниязбековга вафот этгандан сўнг полковник мақоми топширилган.

«Альфа» командирининг ўринбосари ўқдан ярадор бўлиб вафот этгандан сўнг милиция «Қотиллик» моддаси бўйича иш қўзғаган. Ниязбековнинг ортида  олти фарзанди қолган.

Уни 9-августда Бишкек четидаги «Ала-Арча» қабристонига дафн этилган. ИИМ 14-августда Ниязбековни ўлдирилишидаги айбдорни қўлга олинганини билдирган.