Текебаевга депутатлик мандати қайтарилмайди — МСК

463

Марказий сайлов комитети (МСК) билдиришича, собиқ депутат Омурбек Текебаев тўлиқ оқланган тақдирда ҳам, парламентнинг бу чақирилишига бора олмайди.

МСК раҳбарининг ўринбосари Абдижапар Бекматов қонунда депутатларга мандатни қайтариш процедураси кўзда тутилмаганини «Клооп»га билдирди. Суд Текебаевни айбдор деб топгандан кейин мандатидан ажраган.

«Аммо у Жогорку Кенешга 2020 йили сайланса бўлади. У сайланиб-сайланмаслиги суд органларининг қарорига боғлиқ бўлади», — деди Бекматов.

21-августда Олий суд Текебаевнинг айблов ҳукмини бекор қилиб, унинг ишини қайта кўриб чиқиш учун туман судига қайтарган.

Текебаевнинг ҳукми бекор қилинганига қарамай, у халигачач қамоқда. Унинг адвокати Талайгул Токтакунова билдиришича, Текебаевнинг жазо ўташ чораси бўйича йиғин 29-августда ўтади.

«Биз уни ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тил хатининг асосида бўшатишни илтимос қилмоқдамиз. Бунинг учун қонуний асослар бор, у жазо муддатининг ярмидан кўпини ўтаб қўйган. Бунинг устига у ҳеч қаерга қочиб кетмай, доимо судга келиб, қўлга олингандан бери айбсиз экани ҳақида айтиб келган», — деди у.

2017 йили судларнинг барча инстанциялари Текебаевнинг россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олганликда айбдор деб топишган. Бу ишла сиёсатчи Дуйшонкул Чотонов воситачи бўлгани эҳтимол. Бунинг эвазига Текебаев тадбиркорга «Мегаком» миллий операторини бошқариш имкониятини беришини ваъда қилгани айтилган.

Бу ишда сиёсатчи Дуйшонкул Чотонов воситачи бўлган бўлиши мумкин. Натижада иккиси ҳам мулкларини мусодара қилиш билан 8 йилга судланган, аммо амнистия сабабли жазо муддати 4,5 йилгача қисқартирилган. Чотонов ҳам, Текебаев ҳам айбловларни тан олмай, ишни «сиёсий» деб аташган.

Текебаев 2017                 йили февралда ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб юрган вақтда қамоққа олинган. Сиёсатчи Атамбаевнинг ташаббусларига қаттиқ қарши турган — у ва унинг «Ата Мекен» партияси 2016 йилнинг охирида қабул қилинган  Конституцияга тузатишлар киритилишига қарши бўлишган.

Текебаевнинг юристлари ва тарафдорлари бир неча бор унинг ишини қайта кўриб чиқиш илтимоси билан Бош прокуратура ва Олий судга мурожаат қилишган. Бироқ бу натижа бермаган. 2019 йили майда Олий суд Текебаевнинг мулкини конфискациялаш бўйича қарорни бекор қилган.