Ҳарбий прокуратура Атамбаевнинг тансоқчиларини сўроққа чақирди

425

Ҳарбий прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг икки тансоқчисини сўроққа чақирди. Улар 7-8-август кунлари Қўйтош қишлоғидагидаги резиденцияни штурмга олиш вақтида Атамбаевни ҳимоя қилишган.

Тансоқчилардан бирининг адвокати Замир Жоошев мижозини юзлаштиришга чақиришганини билдирди. Чунки унинг кўрсатмалари ҳамкасбининг фаразидан фарқ қилади.

«Уларга инсонларни гарровга олиш айби қўйилади деган ҳавотир бор», — деди Жоошев.

Kaktus Media Ҳарбий прокуратурасидаги ўз манбааларига таянган ҳолда билдиришича, МХДҚнинг 9-хизматидаги тансоқчиларнинг ҳаракатларига юридик баҳо берилади.

«Прокуратурада ишлаганларнинг фикри бўйича, Атамбаевни қўриқлаган МХДҚнинг 9-хизмати  вакиллари “Альфа”нинг спецназларини кўргандан сўнг объектни [Атамбаевни] ташлаб, уларга ўтказиб бериши керак эди», — дейилади Kaktus Mediaда.

Kaktus Mediaнинг манбааларида айтилишича, «Альфа» отрядининг ходимлари «ким эканлигини ҳеч кимга айтишмайди, қаттиқ ҳаракатлар кўришган», шу сабабли Атамбаевни қўриқлаётган ходимлар ўз вазифаларини бажаришни давом эттиришган.

«Уставга кўра, тансоқчилар объектни хавфсиз ерга олиб бориб, уни у ерда ҳимоя қилиши керак эди. Бунинг устига, МХДҚ уларни Атамбаевни қўриқлашдан чақириб олишмаган. Агар улар уни [Атамбаевни] ташлаб кетса, функционал вазифаларини бажармаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эди», — дейилади манбаада.

Ҳарбий прокуратурадан «Клооп»га тансоқчиларнинг сўроққа чақирилиши бўйича изоҳ бермай, расмий сўров юборишни таклиф қилишди.

Атамбаев 7-8-августда резиденциясининг штурмга олиш вақтида қўлга олинган. Натижада бир спецназ вафот этган ва 170 киши жабрланган.

Атамбаев қўлга олингандан сўнг коррупция  ишлари бўйича айбланган. Бу ишларни парламентарийлар Атамбаевни даҳлсизликдан ва собиқ президент статусидан ажратиш учун кўриб чиқишган. Бундан ташқари, собиқ президент «Суиқасд уюштириш», «Оммавий қўзғалонлар уюштириш», «Инсонларни гарровга олишни уюштиришга» ва бошқа моддалар бўйича айбланмоқда.