ЖИДХ Жапаровни ўғлини тазиясига қўйиб юборди

388

 Жазони ижро қилиш давлат хизмати (ЖЎДХ) судланган собиқ депутат Садир Жапаровга ўғлини тазиясига боришга рухсат берди.

«Жазони ижро қилиш тизими органларининг фаолиятида намоён бўлиши керак бўлган инсонпарварлик принциплари асосида, ЖИДХ Жапаров вакилларининг аризасига жавоб бериш тўғрисида қарор қабул қилди. У ўғлини сўнгги сафарга кузатиш имкониятини олади», — деб билдирди ЖИДХнинг матбуот котиби.

Жапаровнинг ўғли Дастан Садир ўғли Кўк-Жар қишлоғида 22-августга ўтар кечаси автоҳалокатга учраган.

«У мотоциклнинг рулида кетаётиб [транспортни] бошқара олмай “Тойота” билан тўқнашиб кетган. [...] Тўқнашув натижасида Дастан ирғиб кетиб, “Лексус 330” машинасига урилган», — деб айтилади ЙХХББнинг хатида.

Шифокорлар унинг ҳаёти учун тўрт кун курашган, лекин у ҳушига келмай вафот этган.

Суд 2017-йили Жапаровни Иссиқ-Кўлни собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олиш иши бўйича айбдор деб топган. Каптагаев у вақтда Жапаровга даъво қилишдан бош тортганлигига қарамасдан 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Кейинроқ Олий суд унинг ишини кучга кирган янги Жиноий жазо кодексига боғлиқ яна қайта кўриб чиққан ва жазо муддатини 10 йилгача қисқартирган.