Президентликка собиқ талабгор Омурбек Бабанов 20-августда МХДҚга сўроққа келди. Терговчиларга киришдан аввал Бабанов журналистларнинг сўроқларига қисқача жавоб берди.
Бабанов яна бир марта Қирғизистонга ҳукумат билан келишиб олиб келганини инкон қилди.
«Энг асосий кафиллик Қирғизистонда қонун бўлиши керак. Шундай бўлади деб умид қиламан. Ватанимга келдим, сиёсатга эмас. Ватанимга ҳам келмаслигим керакми?» — деб билдирди у.
Омурбек Бабанов 2017 йили президентлик сайловида асосий талабгорларнинг бири бўлган — ҳукумат тарафидан номзод Сооронбай Жээнбековнинг бош рақиби.
Жээнбеков сайловда енгиб, ўлканинг президенти бўлиб қолгандан кейин Бабанов Қирғизистондан чиқиб кетиб, орадан кўп ўтмай сиёсатдан кетаётганини эълон қилган.
Бабанов интервьюларининг бирида Алмазбек Атамбаев ва Жээнбеков билан учрашганини, улар ундан депутатлик мандатини топшириб, ўлкадан чиқиб кетса, тарафдорларига қарши тазйиқларни тўхташини айтган.
Шунингдек МХДҚ унга қарши икки жиноят ишини қўзғаган: биринчи иш бўйича у ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёрланиш бўйича гумонланаётган бўлса, иккинчи иш бўйича миллатлараро низо қўзишга бўйича гумонланган. Бабанов ўз номига қўйилаётган айбларни «абсурд» ҳамда «ҳуқуқ тартибот органларининг ўзбошимчалиги» деб атаган.
Президентлик сайловига қатнашгангунга қадар Бабанов Қирғизистоннинг премьер-министри, «Республика — Ата-Журт» партиясининг лидери ҳамда парламентнинг депутати бўлган.
Ҳаммуаллиф: Рустам Халимов