Ҳарбий прокуратура Атамбаевнинг ноқонуний бойишини текширади

610

Ҳарбий прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ноқонуний бойиш факти бўйича судгача текшириш ишини бошлади. Собиқ президент — бир неча жиноят ишларининг фигуранти.

Тергов Атамбаевни «Одам ўлдиришларни уюштириш», «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Одамларни гаровга олишни уюштириш»да гумонламоқда. Бу ишлар собиқ президентнинг уйи 7-8-августда штурмга олингандан кейин очилган.

Кейинроқ Атамбаевга бошқа яна олти иш бўйича коррупция билан боғлиқ айб қўйилган. Бу айбларни парламентарийлар собиқ президентни даҳлсизликдан ва  экс-президент деган мақомдан ажратишаётганда очиқлашган.

Ҳукумат Атамбаенинг ва яқин қариндошлариннг мулкини ҳибс қилган  — рўйхат «Апрель» телеканали билан «Медиафорум» акционерлар жамиятини қўшганда 100дан ортиқ объектдан иборат. Шунингдек собиқ президентнинг банк ҳисоблари, акциялары ҳамда қимматбаҳо қоғозлари қамоққа қўйилган.

Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатишдаги коррупцияга боғлиқ иш бўйича 8-августда қўлга олинган. Биринчи май туман суди уни 26-августга қадар қамоқда қолдирди.