МХДҚ Исақовнинг аёлига унинг палатасига доимий кириш изнини бермади — ҳар куни киришга рухсат олиши керак

468

Собиқ премьер-министрнинг адвокати Нурбек Токтакунов МХДҚнинг терговчилари Сапар Исаковга яқинлари билан учрашишга уч соатгина вақт беришганини хабар қилди. 

«Яқин қариндошлари [Исаковга] эркин кириб чиқиши керак. Унинг устига [Исаковни аёлининг] унинг иши бўйича ҳеч қандай мақоми йўқ», — деб тушунтирди Токтакунов «Клооп»га.

У МХДҚ Исақовнинг рафиқасига рухсатсиз кириб чиқишга имкон бермаганини айтиб, эри билан учрашиш учун ҳар куни рухсат олишга мажбур бўлганини қўшимча қилди.

«Унинг ташҳиси жиддий. [Исаков] шикоят қилгани йўқ, аммо [аҳволини] кўриб турибман. Тура олмай ётибди», — деб айтиб берди Токтакунов.

МХДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов Токтакуновнинг билдирувига изоҳ бермай, «суд органларига мурожаат қилишни» илтимос қилди.

Бунга қадар махсус хизмат собиқ ҳукумат раҳбарининг аҳволини «стабил» деб айтишган. Исақов  16-августда умуртқа артериясидаги муаммо сабаб миядаги қон айланиш бузилган деган ташҳис билан касалхонага ётқизилган.

Собиқ ҳукумат раҳбари 2018 йили июнда Бишкек ИЭМни янгилаш иши бўйича қўлга олиниб, коррупцияда айбланган. Шунингдек Исақов Бишкекдаги Тарих музейини ва Чолпон-Атадаги от майдонини таъмирлаш иши бўйича ҳам айбланувчи қатори ўтмоқда.