Cуд Атамбаевни 26-октябрга қадар қамоқда қолдирди

48

Биринчи май туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қамоқда қолдириш муддатини икки ойга — 26-октябргача узайтирди. Суд Атамбаев қамоқда ушлаб турилган МХДҚнинг биносида кўчма мажлис ўтказди.

Бунга қадар МХДҚнинг биносида шаҳар судининг йиғини бўлиб ўтиб, унда собиқ президентнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи кўрилган. Атамбаевнинг адвокатлари шаҳар судидан қамоққа олиш қарорини бекор қилишган сўрашган, аммо Атамбаевнинг эҳтиёт чораси ўзгартиришсиз қолдирилган.

Атамбаев уйи икки кун давом этган штурмга олишдан кейин 8-августда қўлга олинган. У криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатишдаги коррупцияга боғлиқ иш бўйича қўлга олинган.

Кейинчалик Атамбаевга бошқа яна беш иш бўйича коррупцияга аоқадаор айб қўйилган. Бу айбларни парламентарийар собиқ президентни даҳлсизликдан ва экс президент деган мақомдан ажратаётганда очиқлашган.

Бундан ташқари, собиқ президент «Одам ўлдиришни уюштириш», «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Одамларни гаровга олишни уюштириш»да гумонланмоқда — ҳукумат бу ишларни Атамбаевнинг уйини штурмга олгандан кейин қўзғаган.

Собиқ президентнинг рафиқаси Раиса Атамбаева турмуш ўртоғига қарши очилган ишлар ва оила аъзоларининг сўроққа олинаётганини «тазйиқ» деб атаган.

Ҳукумат Атамбаевнинг ва яқин қариндошларининг мулкини ҳибсга олган — рўйхат «Апрель» телеканали ва «Медиафорум» акционерлар жамиятининг қўшганда 100дан ортиқ объектлардан иборат. Шунингдек собиқ президентнинг банк ҳисоблари, акциялари ва қимматбаҳо қоғозлари қамоққа олинган.