Бир пост билан: Атамбаевнинг ўғли ҚСДП партиясининг аъзолиги учун ариза берди

482
Кадир Атамбаев онаси Раиса билан. Сурат: SPUTNIK Қирғизистон / Табилди Кадирбеков

Собиқ президентнинг ўғли Кадир Атамбаев Қирғизистон социал-демократлар партиясининг (ҚСДП) қаторига қўшилиш ниятини билдирди. Партиянинг асосчиларидан бири отаси Алмазбек Атамбаев бўлган.

Атамбаевнинг ўғлига партияга киришга ҚСДПнинг ҳозирги аъзоси Темирлан Султанбеков ва «Апрель» телеканалининг директори Дмитрий Ложников кафил бўлган.

Бунгача Кадир Атамбаев отасига ваъда берганига қарамай сиёсатга аралашишини билдирган. Унинг айтишича, у ваъдасини отасининг қўлга олиниши ва тергов сабаб бузишга мажбур.

Атамбаев ҳокимиятда эканида ҚСДП ўлкада энг нуфузли партиялардан бири бўлган. Вориси Сооронбай Жээнбеков билан келишмовчилиги пайдо бўлгача ҚСДП парламент фракцияси иккига бўлинган — депутатларнинг кўпчилиги Жээнбековни қўллаган.

Айни вақтда «Атамбаевсиз КСДП» харакати тузилиб, уни партиянинг собиқ аъзоси Сагинбек Абдрахманов бошқармоқда.