Бабанов МХДҚга сўроққа чақирилди

414

МХДҚдан билдирилишича, президентликка эски талабгор ва тадбиркор Омурбек Бабанов терговчилар билан учрашувга гувоҳ қатори чақирилган. Уни 2017 йили Ўшнинг Амир Темур кичик туманининг турғунлари билан учрашувда айтган сўзлари сабаб сўроққа олишади.

Сўроққа чақирилгани ҳақида Бабанов 19-август куни кечаси финполнинг терговчилари билан учрашувдан кейин журналистларга ўзи хабар қилган. У қайси иш бўйича МХДҚга чақирилгани бўйича саволга жавоб бермаган.

«Агар мен Сооронбай Жээнбеков ва ҳозирги ҳукумат билан гаплашиб олган бўлсам, у ҳолда мени сўроққа чақириб, тўрт соатдан ортиқ ушлаб туришмасди деб ўйлайман», — деб келтиради Бабановнинг сўзларини «Тазабек» нашри.

У яқин орада матбуот анжумани ўтказиб, «Кыргызстан» банкининг акциялари, жумладан уларни қандай йўл билан солгани ҳақида айтиб беришини қўшимча қилди.  «Жиноят ишларининг барига қонун доирасида жавоб бераман. Бизнесдан бошлаганимни бари билади. Мулкларимнинг барини бозордаги шароит билан сотиб олганман, давлатдан тортиб олмаганман».

Бабанов сўроқларга барини билдириб, ўзига қарши қўзғалган қилмиш ишларини эса «ўйлаб топилган» деб атади.

МХДҚ 2017 йилнинг охирида Бабановга қарши икки жиноят иши қўзғаган. Жиноят иши унга у президентлик сайловидан мағлуб бўлиб қолгандан кейин қўзғаган. Сайловда у ҳукумат тарафидаги Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган. Аввалроқ махсус хизмат Бабановни қўлга олишини билдирган.