Маданият вазирлиги Қўйтошдаги санаторияни 200 млн долларга таъмирлатмоқчи

504
«Теплые ключи» санаториясидаги ҳовуз

Маданият вазирилигига қарашли «Кыргыз Туризм» давлат ишхонасининг директори  Данияр Казаков Қўйтошдаги «Тёплые ключи» санаториясини инвесторнинг пулига реконструкция қилишни режалаштираётганини «Клооп»га билдирди.

«Лойиҳа 200 млн долларга баҳоланмоқда. Бу давлат лойиҳаси, аммо пуллар сармоядорлардангина жалб қилинади. [Санаторийда] усти ёпиқ ҳовуз, муз майдони, аквапарк ҳамда меҳмонхона қурилади. Ҳар бир объект бўйича инвестор нима қуришини танлай олади», — деди Казаков.

Унинг айтишича, ҳозирча лойиҳанинг аниқ қиймати ҳисоблангани йўқ.

«Қийматини унчалик ҳам ошкор қилгим келмайди, чунки ҳеч қандай техник-иқтисодиқ асослама йўқ. Аммо, масалан, лойиҳа бўйича мехмонхонанинг ўзигина 30 млн долларга яқин баҳоланмоқда», — деди у.

«Тёплые Ключи» санаторияси  Бишкекдан 35 километр узоқликдаги Қўйтош қишлоғида жойлашган. У Қирғизистондаги машҳур соғлиқни тиклаш мажмуаларидан бири ҳисобланади.

Муаллиф: Эльзира Тумонбаева