Зилалиев Атамбаев билан биргаликда коррупцияга аралашган деб гумонланмоқда

34
Дуйшонбек Зилалиев

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати собиқ  вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев коррупцияга алоқадорликда гумонланаётганини «Клооп»га билдирди. Зилалиевни бу  ҳақда 20-августда хабар қилишган.

«Ҳарбий прокуратура текширув асносида [собиқ президент Алмазбек] Атамбаев арзон баҳода сурьма конига лицензия олиш мақсадида Зилалиев билан [геология бўйича давлат агентлигининг] стат-котиби Шерикул Султановни коррупция схемасига тортганини аниқлаган», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Тергов фарази бўйича,  Султанов Зилалиевнинг топширмаси билан Чотқол туманида сурьма конини ишлатиш учун «130 минг долларга арзонлатилган баҳо бўйича сохта тендер» ўтказган.

«Зилалиев Атамбаев билан яширин тарзда келишиб олиб “Хуасинь” инвестиция ширкатига сурьма конини ишлатишга лицензия берган», — деб хабар қилинди юқори назорат ташкилотидан.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Чотқол туманида сурьманинг заҳираси 103 млн доллардан юқори баҳоланади.

Зилалиевнинг адвокати Таалайгул Токтакунова билдиришича, ҳимоясидаги одам «шунчаки комиссия қарорини бажарган».

«Лицензия берилаётганда Зилалиев давлат геологиясида иштаган, бироқ [кон чиққан ер] аукционлик бўлган, комиссия аъзолари қарор чиқаришган, у директор қатори айни шу компанияга лицензия бериш бўйича мустақил қарор чиқармаган», — деди Токтакунова.

Зилалиев давлат хизматида ишлаб турганда 2013-2017 йиллари Геология бўйича давлат агентлигининг (янги аталиши Саноат давлат қўмитаси) раҳбари бўлган, шундан кейин Сапар Исақонинг ҳукуматида вице-премьер-министрлик хизматини бажарган.

Бу хизматдан кетгандан кейин давлат мулк фондига ишга ўрнашиб, шундан кейин давлат хизматидан кетган.

2018 йилнинг декабрида собиқ вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев ноқонуний бойишда гумонланиб қўлга олинган. Шунингдек у президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси вақтида бомба ҳақида ёлғон маълумот бергани учун уч йилга шартли муддатга кесилган.

Ҳаммуаллиф: Элзира Тумонбаева