Боткен туманининг турғунлари Тожикистоннинг махсус хизмати тарафидан қўлга олинган 27 ёшдаги қирғизистонликни бўшатишга ёрдам беришни илтимос қилишмоқда. Дўстлик қишлоғининг турғуни 5-июлда қўшни давлатга кетганича уйига қайтиб келмаган.
9-июлда Дўстлик қишлоғининг 100дан ортиқ турғуни вилоят маъмурияти биносининг олдида тўпланишган. Уоар Тожикистонда қўлга олинган 27 ёшдаги ҳамқишлоғини бўшатишга ёрдам беришни илтимос қилишган. Турғунлари ҳукуматнинг мухтор вакили Акрам Мадумаров қабул қилган.
Вилоят маъмуриятининг матбуот котиби Чолпон Бердигулова мазкур масаланинг тафсилотини аниқлаш бўйича Мадумаров тегишли хизматларга топшириқ берганини «Клооп»га билдирди.
Вилоят милициянинг матбуот котиби Дамира Юсупова «Клооп»га билдиришича, қирғизистонлик Тожикистонда контрабанда бўйича қўлга олинган.
«Тожикистон куч органларининг қирғизистонлик ва икки маҳаллий турғун тамаки контрабандаси бўйича қўшни ўлканинг Миллий ҳавфсизлик қўмитаси тарафидан қўлга олинганини билдиришди», — деди Юсупова.
Қўлга олинган фуқаронинг отаси Сулайман Мейлибаев «Спутник» нашрига тамаки унинг ўғлига тегишли эмаслигини айтган.
«Бизнинг ҳовли чегарага яқин ерда бўлгани учун, чегарадан юкни бизнинг ҳовли орқали ўтказишади. Юкка ўғлимнинг алоқаси йўқ», — деб тушунтирган Мейлибаев.
Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлигидан қирғизистонликнинг Тожикистонда қўлга олиниши бўйича маълумотни «Клооп»га тасдиқлашди.
«Тожикистондаги элчилигимиз тожик томон билан тегишли учрашувларни ўтказган. Бизни фуқаронинг қўлга олингани рост, жиноят иши қўзғалиб тергов юргизилмоқда», — деб билдирди вазирликнинг матбуот хизмати.
Чегарага яқин Дўстлик қишлоғининг 27 ёшдаги турғуни 5-июлда тушга яқин Тожикистоннинг Исфара туманига Porter русумидаги автомобили билан кетганича қайтмаган. Ўша куннинг ўзидаёқ кечга яқин унинг яқинлари туман милициясига ариза билан мурожаат қилишган. Туман ички ишлар бошқармаси мазкур фактни Жиноят ва қилмишларнинг умумий реестрида «Бедарак йўқолиш» моддаси билан рўйхатга олган.