«Майда безорилик». Финпол биносининг деворидан Матраимовнинг портретларини нима учун ўчириб ташлаганини тушунтириб берди

498

Финполициядан Kaktus.Media нашрига Божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимовнинг портретини бинонинг деворидан ўчириб ташлаганини айтиб беришди. Махсус хизматдан бинонинг деворларига портретларни чизишни «майда безорилик» деб аташди.

«Бинода шу расмлар топилган. Балки одамлар шундай йўл билан ўз позицияларини билдиришаётгандир. Буни майда безорилик деб аташ мумкин. Суратларни ўчириб ташладик», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Бишкекдаги финполнинг биносига туширилган Матраимовнинг портретларини 7-июлда топишган. Бир оз вақт ўтгандан кейин суратлар ўчиб кетган.

Райимбек Матраимовга қарши кампания ижтимоий тармоқларда июнь ойида бошланган. Фаоллар Матраимовнинг портрети туширилган трафаретларни ясашиб, уни футболкаларга туширишган. Бундан ташқари, Бишкекнинг биноларида «Уурда» (қирғизча -«Ўғирла» ) ёзувли Матраимовнинг портретлари пайдо бўлган.

 

Охиргисини Бишкек мэрияси «вандализм» деб атаб, портретларни муниципалитетнинг ходимлари тозалайди деб билдиришган. Шунингдек шаҳар маъмурияти икки томонни ҳам — Матраимовни ҳам, фаолларни ҳам бирдек қўлламаслигини билдиришган.