«Атамбаевга ёқишга харакат қилган»: Тарих музейини реконструкциялаш иши бўйича Исақовга қандай айблар қўйилди?

392

Бишкекнинг Биринчи май туман суди Тарих музейини реконструкциялашдаги коррупция бўйича жиноят ишини кўриб чиқмоқда. Прокурор Умут Конкубаева 9-июлда собиқ премьер-министр Сапар Исақов ва президент аппарати бўлимининг собиқ етакчиси Мира Карибаевага қаратилган айбларни айтди.

«Собиқ амалдорлар ўз манфаатлари учун мамлакатга йирик миқдорда моддий зарар етказгани далилланди», — деб айтди Конкубаева.

Унинг айтишича, 2014-2016 йиллари Сапар Исақов юқори лавзоимда ишлаб, музейни реконструкциялаш жараёнига тўғридан-тўғри қатнашган. Айловчи тарафнинг айтишича, Исақов «ўзининг хизмат ваколатларини суистеъмол қилиб, Мира Карибаева билан қонунга қарши доимий алоқа тузган». Конкубаева Исақов мамлакат манфаатларига зид харакат қилган деб айтди.

«[Исақов] музейни тез муддатда таъмирлаш билан давлат раҳбарига (таҳр. — ўша вақтда Алмазбек Атамбаев) яхши кўриниб, лавозими оширилишини мақсад қилган», — деди у.

Бундан ташқари, тергов Сапар Исақов ва Мира Карибаевани музейни янгиланишига қатнашган Германиянын Reier компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилган деб айблади.

Тергов музейга қўйилган дарахтнинг 59 шохидан ясалган  инсталляция, оқ полиграндан ясалган отларнинг фигуралари ҳамда кофе ичувчи жойга қўйилувчи жиҳозлар каби қурушлар музейнинг концепциясига тўғри келмайди деб топди.

«Сапар Исақовнинг, Мира Карибаеванинг ҳамда музейи таъмирлашда иштирок этган бир неча тегишли хизматлардаги шахсларнинг ноқонуний харакати оқибатида мамлакат 101,6 млн сом зарар кўрган», — деб айтди прокурор.

Исаков ва Карибаева айбловларга рози эмас

Собиқ юқори лавозимли икки амалдор ҳам ўз айбларини тан олишгани йўқ.

Исақов барча айбловларни инкор қилиб, ўз вазифасини бажарганини айтди. У «бу ишнинг орқасида президент [Сооронбай Жээнбеков] турибди» деб билдирди.

«Давлат айбловчиларининг сўзида “ҳукумат раҳбари бўлиб туриб музей бўйича фармонларга қўл қўйган” демоқда. Нима, мени қўл қўйишга ҳуқуқим йўқмиди? Нима учун Сооронбай Жээнбеков ҳукумат раҳбари бўлиб турганда от майдони, музей бўйича бир қатор қарорларни чиқаргани ҳақида сўз бўлгани йўқ? Ҳурматли суд, чунки бу ишнинг ортида Сооронбай Жээнбеков турибди», — деб айтди у.

Мира Қарибаева эса айбловнинг асосини тушунмаётганини билдирди.

«Коррупция – бу юқори амалдорларнинг қандайдир бир шахсий манфаати. Менинг қандай манфаатим бўлгани ҳақида гап йўқ. Жиноят ишининг барини ўқиб чиқдим Асосийси – ёзилган айбловнинг тили ҳамда оҳанги тушунарсиз», — деди у.

Музейни реконструкциялаш

Бишкекдаги Тарих музейи собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ташаббуси бўйича 2016 йили мартда реконструкция учун ёпилган.

Реконструкция процессини Атамбаевнинг даврида президент маъмуриятининг раҳбар ўринбосари Сапар Исаков назорат қилиб турган. Таъмирлаш ишлари 2016 йилнинг 31-августи муносабати билан битирилади деб режаладаштирлганига қарамай бугунги кунгача ёпиқлигича қолмоқда.

2018 йили майда «Ата Мекен» муҳолифат партияси реконструкциядан ўтган музейга бориб, бино тендерсиз ва лойиҳа-смета ҳужжатларисиз таъмирланганини айтиб чиққан.

Ўша вақтда МҲДҚ тарих музейининг реконструкциясига сарфланган маблағларни дарҳол текшира бошлаган.

Исақов судланувчи қатори ўтаётган ягона иш эмас. Тергов уни Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупцияда айбламоқда. Исавов — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин сафдоши. Ҳукумат унга қарши жиноят ишларини Атамбаев билан ҳозиги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги жанжаллашув асносида қўзғалган.