Ўш вилоят суди 25-июнда «Аманбанк»нинг Қуршобдаги омонат кассасининг раҳбари Женишбек Абдикадировни «Товламачилик» ва «Ҳужжатларни сохталаштириш» моддалари бўйича айбдор деб топди.
У 10 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, суд «Аманбанк»ни жабрланувчиларнинг депозитларини қайтариб беришни зиммасига юклади. Вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов «Клооп»га норози томон Олий судга шикоят қилишга ҳақли эканлигини қўшимча қилди.
Ўзган туманидан 30га яқин турғуни омонатларини «Аманбанк»нинг Қуршобдаги омонат кассасидан 2018 йилдан бери ололмай келишган.
Молия полицияси Абдикадировга қарши 2018 йилнинг 18-сентябрида жиноят ишини қўзғаган. Муассаса Абдикадиров сохта омонат китобчасини ҳамда келишув қоғозини қўлланиш билан турғунларнинг маблағларини ўзига ўзлаштириб олганини аниқлаган. Жабрланувчиларнинг берган омонатлари 13 млн сомдан ортиқ маблағни ташкил қилиши айтилган.