МҲДҚ: Ўшдан Бишкекка қуролли кучларнинг келиши бўйича маълумот сохта

532

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) ижтимоий тармоқларда тарқаётган Ўшдан қуролли спецназ келди деган маълумотни ҳақиқат эмас деб билдирди.

«МҲДҚ махсус бўлимларнинг иштироки билан қандайдир бир махсус операцияларни ёки юришларни ўтказгани йўқ. Қўмита мазкур маълумотни “фейк” ва мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий вазиятини беқрорлаштириш харакати қатори баҳолайди», — деб айтилади махсус хизматнинг маълуомтида.

Ҳозирда МҲДҚнинг ходимлари бу маълумотни тарқатганларни излашмоқда.

17-июнда фейсбукдаги «БеспределKG» гуруҳида «“Альфа”ни Ўшдаги бўлимининг ходимлари» Бишкекка келишди деган маълуомт тарқаган. Мақола эълон қилинаётган вақтда мазкур постни 144 фойдаланувчи бўлишиб улгурган.

Бишкекнинг айрим турғунлари ҳам ижтимоий тармоқларда шаҳардаги харбий техникаларнинг суратларини эълон қилишган. Бронланган харбий машиналарнинг пайдо бўлиши нимага боғлиқ экани номаълум. Аммо улар Жамоат ҳавфсизлиги бўйича ҳамкорлик ташкилотига (ЖХҲТ) аъзо ўлкаларнинг Ҳавфсизлик кенгашларининг котибликлари йиғинининг ҳавфсизлигини таъминлаш учун олиб келинган бўлиши мумкин.

Бу собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг атрофидаги вазиятнинг оғирлашиб кетгани ортидан бўлмоқда. Бош прокуратура ва парламент собиқ президентга ўлка раҳбари бўлиб турганда жиноят қилган деган айбларни қўйган.

Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйига юзлаган номзодлар йиғилмоқда. Собиқ президентнинг шоҳона уйининг ёнига бўз уйлар тикилган, ОАВлар эса уйнинг олдига бетон тўсиқлари ўрнатилиб, тошлар олиб келинганини ёзишган. ҚСДПнинг вакиллари тошлар фундамент қўйиш учун кераклигини билдиришган.

Парламентнинг депутатлари Атамбаевни Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупцияда, ерларни ноқонуний олишда ҳамда 2013 йили криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилишида айблашмоқда.

Бош прокуратура парламентнинг айбларини қўллаган. Депутатлар энди Атамбаевнинг даҳлсизлигини олиш бўйича масалани Жогорку Кенешнинг ялпи йиғинида кўриб чиқишлари керак.

Бунинг бари Атамбаев ва президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасида чўзилиб кетган келишмовчилик асносида бўлмоқда.